Билан боғлиқлиги ва


Download 0.63 Mb.
bet4/5
Sana09.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1345625
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу марузаси Меҳнат статистика фанига кириш

«Меҳнат статистикаси» кўрсаткичлари тизими

Меҳнат ва меҳнат муносабатлари соҳасида содир бўлаѐтган ҳодиса ва жараѐнларни ўрганиш уларнинг миқдорий тавсифини ифодалаш имконини берадиган, ўзаро боғланган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар тизими кўмагида амалга оширилади. Бу тизим иқтисодий фаолият жараѐнида шу фаолият иштирокчилари ва энг аввало иш берувчи ва ѐлланма ишчилар ўртасида мавжуд бўлган ўзаро ҳақиқий алоқаларни акс эттиради.


ХМТ томонидан ишлаб чиқилган «Меҳнат статистикаси» бўйича замонавий халқаро тавсиялар Халқаро «Меҳнат статистикаси» кўрсаткичларини ҳисоблашнинг услубий асоси ҳисобланади. Халқаро
«Меҳнат статистикаси» кўрсаткичлари ифодаланадиган ўлчов бирликлари турига кўра, унинг кўрсаткичлари тизими ўзига натурал қиймат ҳамда меҳнат кўрсаткичларини қамраб олади.
Натурал кўрсаткичларга шу ҳодисанинг катталиги (миқдори)ни ифодалайдиган ва натурал ўлчов бирликларида ифодаланган кўрсаткичлар (масалан, иш вақти бирлигига аниқ маҳсулот турларининг ишлаб чиқарилиши, бандлар ва ишсизлар сони ва ҳ.к.) киритилади.
Қиймат кўрсаткичларига пул ифодаси кўрсаткичлари (масалан, ишсизлик нафақаларининг ўртача миқдори иш вақти фонди, миллий меҳнат унумдорлигининг даражаси ва ҳ.к.) киритилади. Меҳнат кўрсаткичлари иш вақти бирликларида (масалан, киши/соат, киши/кун, ўртача йилдаги ходимлар) ифодаланади.
Халқаро «Меҳнат статистикаси» кўрсаткичлари тизими қатор кичик тизимлардан таркиб топади. Уларнинг ҳар бири меҳнат ва меҳнат муносабатлари соҳасида содир бўлаѐтган ҳодиса ҳамда жараѐнларнинг маълум сифатини ифодалайдиган мутлақ ва нисбий кўрсаткичлардан иборат бўлади.
Халқаро «Меҳнат статистикаси» кўрсаткичлари тизимининг асосий бўлимларига қуйидагилар киритилади:

  • ҳар қандай мамлакат меҳнат потенциалини шакллантириш базаси сифатида аҳоли статистикаси кўрсаткичлари (аҳоли сони ва таркиби

кўрсаткичлари; меҳнат юкламаси кўрсаткичлари; аҳоли ва ишчи кучининг табиий ва миграция ҳаракати кўрсаткичлари);

  • иқтисодий фаол аҳоли, бандлик, ишсизлик ва иқтисодиѐтнинг ишсизликдан йўқотиш кўрсаткичлари;

  • ишчи кучи таклифи, унга талаб ва меҳнат бозори конъюнктураси кўрсаткичлари;

  • нотўсиқ (қисман) бандлик, иқтисодиѐтнинг нотўсиқ бандликдан йўқотишлар ва норасмий сектордаги бандлик кўрсаткичлари;

  • иш вақтининг давомийлиги ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари;

  • ишчи кучи қиймати;

  • меҳнатга ҳақ тўлаш кўрсаткичлари (иш ҳақи, меҳнат бўйича бошқа даромадлар, номинал ва ҳақиқий иш ҳақи);

  • меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари (меҳнат унумдорлиги даражаси ва динамикаси; омилларнинг меҳнат унумдорлиги даражасига таъсирини баҳолаш; меҳнат унумдорлиги даражасини халқаро қиѐслаш);

  • аҳоли ва ишчи кучи меҳнат (ижтимоий, касбий ва ҳудудий) мобиллиги статистикаси кўрсаткичлари;

  • ишчи кучининг турмуш шарт-шароитлари кўрсаткичлари (аҳолининг ҳақиқий ва номинал даромадлари; харажат ва жамғармалари; моддий бойлик ва хизматлар истеъмоли кўрсаткичлари; чакана товар айланиши кўрсаткичлари; турар жой ва узоқ фойдаланиладиган ашѐлар билан таъминлаганлик кўрсаткичлари; ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, касбий касалланиш, меҳнат низолари кўрсаткичлари; бўш вақт кўрсаткичлари.

Халқаро «Меҳнат статистикаси» кўрсаткичлари тизимини тузишда гуруҳлаш усулидан кенг фойдаланилади. Булардан статистик таҳлил учун энг муҳимлари қуйидагилар ҳисобланади:
а)
Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling