Билет – 6 Эластик қисилиш тушунчаси ва унинг патогенетик механизмини кўрсатинг


Download 16.12 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi16.12 Kb.
#1059479
Bog'liq
YN


БИЛЕТ – 6

  1. Эластик қисилиш тушунчаси ва унинг патогенетик механизмини кўрсатинг:

Эластик қисилиш қориничи босимининг бирдан жисмоний зўриқишда, йўталишда ва кучанишидан келиб чиқади. Бунда чурра дарвозасининг кескин йирилиб кетиши кузатилиб, натижада чурра қопчаси ички аъзолари одатдагидан қўпроқ чиқиб кетади. Чурра дарвозасининг аввалги холига қайтиши чурра ичидаги аъзоларининг қисилишига олиб келади Эластик қисилишда чурра қопчаси ичига чиққан аъзолар ташқаридан эзилади.

  1. Қисилган киндик чуррасини Греков услуби бўйича операция қилишга кўрсатма бўлиб:

Қисилган чурраларни хирургик даволашда хеч қандай қарши кўрсатмалар бўлиши мумкин эмас. қисилган чурраларни ўтган муддатига қарамасдан, тури ва жойлашишига қарамасдан, шошилинч равишда операция қилиниши зарур. Некрозга учраган қисилган аъзо беморни халокатга олиб келиши мумкин. Бунда операция хажми турлича бўлиши мумкин: қисувчи чурра халкасининг кесишдан тортиб то, чурра дарвозасини пластик ёпилишили классик чурра кесиш операцияси билан тугаши мумкин.

  1. Ретроград қисилишига хос белгилар:

Ретрограт қисилиш (hernia Maydl) кам учрайди.Бу турдаги қисилишда фақат чурра қопчаси ичидаги ичак қовузлоғи змас балки қорин бўшлиғида жойлашган ичак қовузлоғи хам қисилган бўлади. (W–симон қисилиш) Ретрограт қисилишнинг пайдо бўлиши, қачонки чурра қопчасида бир неча ичак қовузлоғи бўлиб, уларни ўзаро боғлайдиган оралиқдаги ичак қовузлоғи эса қорин бўшлиғида жойлашган бўлади. қисилишга кўпроқ оралиқдаги ичак қовузлоғи дучор бўлиб, яъни у қисувчи халқадан юқорида жойлашиб ва уларда эрта некроз бошланади. Бу пайтда чурра қопчаси ичида жойлашган ичак қовузлоғларининг хаётийлиги сақланган бўлиши мумкин.
Download 16.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling