5. Саноат хавфсизлиги декларацияси нима мақсадда ишлаб чиқилади?
А) Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза қилишни таъминлаш ҳамда давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
Б) Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
В) Давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
Г) Саноат хавфсизлиги талабларини бажариш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
6. Газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари қандай талабларни белгилайди ?
А) Қоида табиий ва суюлтирилган газ транспорти ва таъминоти тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
Б) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган табиий газ ва СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
В) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган босими 1,6 мега-паскалдан юқори бўлмаган табиий газ ва босими 1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
Г) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган босими 1,2 мега-паскалдан юқори бўлмаган табиий газ ва босими 1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
7. Газ сигнализаторлари қандай объектларга ўрнатилади.
А) Аҳоли хонадонларига.
Б) Фақат марказий қозонхоналарга.
В) Ҳажми 50 литрдан ортиқ бўлган баллонли қурилмалар гуруҳига ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи қозонхона ва бошқа қурилмаларга.
Г) Ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган баллонли қурилмалар гуруҳига;
- автоном тизимли газ таъминотига;
- суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи қозонхона ва бошқа қурилмаларга.
Do'stlaringiz bilan baham: |