20. Газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари қандай талабларни белгилайди ?
А) Қоида табиий ва суюлтирилган газ транспорти ва таъминоти тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
Б) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган табиий газ ва СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
В) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган босими 1,6 мега-паскалдан юқори бўлмаган табиий газ ва босими 1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
Г) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган босими 1,2 мега-паскалдан юқори бўлмаган табиий газ ва босими 1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
________________________ ___________________
Ф.И.Ш. имзо
Билет 12
1. Саноат хавфсизлиги бўйича ваколатни давлат органи ким?
А) Вазирлар Маҳкамаси;
Б) Саноат хавфсизлиги Давлат Қўмитаси;
В) Ўзнефтгазинспекция;
Г) Меҳнат ва бандлик вазирлиги.
2. “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қачон қабул қилинган.
А) 2008 йил 10 декабрда 271-сонли;
Б) 2006 йил 28 сентябрда 57-сонли;
В) 2009 йил 10 декабрь 271-сонли;
Г) 2009 йил 16 июлда 124-сонли
3. “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида нечта низом илова қилинган ?
А) 6 та;
Б) 4 та;
В) 5 та;
Г) 7 та;
4. Саноат хавфсизлиги деларациясини ким томонидан ишлаб чиқилади ?
А) Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси ушбу объектдан фойдаланаётган ташкилот томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилади.
Б) Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси ушбу объектдан фойдаланаётган ташкилот томонидан мустақил равишда ёки хавфли ишлаб чиқариш объектланининг саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган ташкилот билан тузилган шартнома асосида ишлаб чиқилади.
В) Хавфли ишлаб чиқариш объектланининг саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган ташкилот билан тузилган шартнома асосида ишлаб чиқилади.
Г) Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси “Саноат хавфсизлиги” Давлат Қўмитаси томонидан шартнома асосида ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |