5. Саноат хавфсизлиги декларацияси нима мақсадда ишлаб чиқилади?
А) Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
Б) Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза қилишни таъминлаш ҳамда давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
В) Давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
Г) Саноат хавфсизлиги талабларини бажариш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
6. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссияси тузиш;
А) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган ҳолларда ва тартибда хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бахтсиз ходиса сабабларини текшириш бўйича давлат комиссияси тузилади.
Б) Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгиланган ҳолларда ва тартибда хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссияси тузилади.
В) Авария содир бўлган объект раҳбари томонидан белгиланган ҳолларда ва тартибда хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича комиссияси тузилади.
Г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган ҳолларда ва тартибда хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссияси тузилади.
7. Саноат хавфсизлиги экспертизаси нима мақсадда қилинади ?
А) Саноат хавфсизлиги экспертизаси объектлардаги авариялар сабабларини аниқлаш мақсадида қилинади.
Б) Саноат хавфсизлиги экспертизаси объектнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилинади.
В) Саноат хавфсизлиги экспертизаси объектнинг унга нисбатан қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига амал қилинишини баҳолашдир.
Г)Саноат хавфсизлиги экспертизаси объектнинг унга нисбатан қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |