Билет 1 Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг мақсади


Газ сигнализаторлари қандай объектларга ўрнатилади


Download 147.08 Kb.
bet62/80
Sana28.01.2023
Hajmi147.08 Kb.
#1136344
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   80
Bog'liq
3-ИЛОВА ТЕСТ САВОЛ-ЖАВОБ

14. Газ сигнализаторлари қандай объектларга ўрнатилади.
А) Ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган баллонли қурилмалар гуруҳига;
- автоном тизимли газ таъминотига;
- суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи қозонхона ва бошқа қурилмаларга.
Б) Фақат марказий қозонхоналарга.
В) Ҳажми 50 литрдан ортиқ бўлган баллонли қурилмалар гуруҳига ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи қозонхона ва бошқа қурилмаларга.
Г) Аҳоли хонадонларига.
15. Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим йилига неча маротаба ва ким томонидан текширилади.
А)Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим ойига камида икки маротаба газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.
Б) Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим йилига камида икки маротаба (қишда ва ёзда) газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.
В) Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида кунига газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.
Г) Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлардаги газ тармоқларида босим ҳар уч ойда газ сарфи энг кўп бўлган соатларда ва турли нуқталарда газ хўжалиги ташкилотлари томонидан текширилади.

16. Метан газининг формуласи қайси жавобда тўғри кўрсатилган.


А) СН4
B) С2Н6
C) С3Н8
D) С4Н10
E) С5Н12

17. Табиий газнинг ҳаво билан аралашмасининг портловчанлик чегараси ҳажм бўйича қанча?


А) 2 %дан – 9 % гача;
B) 5 %дан – 15 % гача;
C) 7 %дан – 18 % гача;
D) 2 %дан – 90 % гача;
E) 1 %дан – 95 % гача;

18. Табиий газ (метан)нинг хоссалари қандай?


А) Табиий газ рангсиз, ҳидли, ҳаводан енгил газ;
B) Табиий газ рангсиз, ҳидли, ҳаводан оғир газ;
C) Табиий газ рангсиз, ҳидсиз, ҳаводан оғир газ;
D) Табиий газ рангсиз, ҳидсиз, ҳаводан енгил газ;
E) Табиий газ рангли, ҳидсиз, ҳаводан енгил газ;

19. Табиий газ (метан) ёнишининг кимёвий формуласи тўғри ёзилган қаторни аниқланг.


А) С3Н8 + 5О2 = 4Н2О + 3СО2 + Q
B) С3Н8 + 4О2 = 3Н2О + 2СО2 + Q
С) СН4 + 2О2 = 2Н2О + СО2 + Q
D) СН4 + О2 = Н2О + СО2 + Q
E) Барча жавоблар тўғри.

20. Табиий газни ҳидлантириш учун қанча миқдорда одорант (этилмеркоптан) қўшилади?


А) 100 м3 табиий газ ҳисобига 6 грамм;
B) 100 м3 табиий газ ҳисобига 10 грамм;
C) 100 м3 табиий газ ҳисобига 16 грамм;
D) 1000 м3 табиий газ ҳисобига 10 грамм;
E) 1000 м3 табиий газ ҳисобига 16 грамм;

________________________ ___________________


Ф.И.Ш. имзо


Download 147.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling