6. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари нечта типга бўлинади ?
А)2 та тип
Б) 4 та тип
В) 5 та тип
Г) 3 та тип
7. Қандай ҳолатларда саноат хавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтказилади.
А)хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа хужжатлари;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмалари;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар;
- саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга боғлиқ бошқа хужжатлар;
Б) хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир барча лойиҳа хужжатлари;
В) - хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмалари;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар;
- саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга боғлиқ бошқа хужжатлар;
Г) хавфли ишлаб чиқариш обектининг декларацияси ва лойиҳа хужжатлари.
8. Идентификациялашнинг асосий принциплар нималар?
А)Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа хужжатлари.
Б) Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфли моддалар категорияси мавжудлиги асосида ушбу хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфлилиги даражасини белгилайдиган хавфли ишлаб чиқариш объекти таснифи.
В) Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги жиҳатидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатцияси.
Г) Зоналаштириш принципи, хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи, мустақиллик принципи, камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи.
9. Саноат хавфсизлиги бўйича ваколатни давлат органи ким?
А) Ўзнефтгазинспекция;
Б) Вазирлар Маҳкамаси;
В) Саноат хавфсизлиги Давлат Қўмитаси;
Г) Меҳнат ва бандлик вазирлиги.
10. “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қачон қабул қилинган.
А) 2008 йил 10 декабрда 271-сонли;
Б) 2006 йил 28 сентябрда 57-сонли;
В) 2009 йил 10 декабрь 271-сонли;
Г) 2009 йил 16 июлда 124-сонли
11. “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида нечта низом илова қилинган ?
А) 4 та;
Б) 5 та;
В) 7 та;
Г) 6 та.
Do'stlaringiz bilan baham: |