14. Идентификациялашнинг асосий принциплар нималар?
А) Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги жиҳатидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатцияси.
Б) Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфли моддалар категорияси мавжудлиги асосида ушбу хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфлилиги даражасини белгилайдиган хавфли ишлаб чиқариш объекти таснифи.
В) Зоналаштириш принципи, хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи, мустақиллик принципи, камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи.
Г) Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа хужжатлари.
15. ИТХ ва ишчиларнинг газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари бўйича билимларини синаш муддати.
А) Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича билимлари ҳар йили 1 марта, уста техник ва муҳандисларнинг билимлари 3 йилда 1 марта жадвал асосида текшириб борилади.
Б) Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича билимлари ҳар йили 2 марта, уста техник ва муҳандисларнинг билимлари 1 йилда 1 марта жадвал асосида текшириб борилади.
В) Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича билимлари бир йилда 2 марта, уста техник ва муҳандисларнинг билимлари 1 йилда 1 марта жадвал асосида текшириб борилади.
Г) Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича билимлари 3 йилда 1 марта, уста техник ва муҳандисларнинг билимлари 3 йилда 1 марта жадвал асосида текшириб борилади.
Суяк очиқ синганда қандай биринчи ёрдам кўрсатилади?
А) Суяк очиқ синганда қон оқиши тезда тўхтатилади, оғриқсизлантирувчи дори бериб, шифохонага юборилади;
B) Суяк очиқ синганда синган жойга совуқ мато, муз қўйилади, оғриқсизлантирувчи дори бериб, шифохонага юборилади;
C) Суяк очиқ синганда синган жойга тахтакач (шина) қўйилади, оғриқсизлантирувчи дори бериб, шифохонага юборилади;
D) Суяк очиқ синганда жабрланувчини чалқанча ётқизиб, махкам боғланади, оғриқсизлантирувчи дори бериб, шифохонага юборилади;
E) Суяк очиқ синганда бош остига юмшоқ тўшама, ёнларига кийимлардан қилинган ўрамлар, пахта ёки дока ўрамлари қўйилади, оғриқсизлантирувчи дори бериб, шифохонага юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |