Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


Синиш турлари ва биринчи ёрдам бериш?


Download 0.9 Mb.
bet43/67
Sana22.10.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1715183
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари

5. Синиш турлари ва биринчи ёрдам бериш?
Жавоби: Синиш.
Синиш - суяк яхлитлигининг бузилишидир. Тўла синиш ва суяк бўлак бўлиб сингандаги ёки дарз кетгандаги каби чала синиш мавжуд.
Очиқ синишда жароҳат мавжуд бўлади. У қўл ёки оёққа суяк синишига олиб келадиган ҳаддан ташқари нагрузка берилганда содир бўлади. Синган суяк учи терини йиртиб, ташқарига чиқиб қолади ёки биронта буюм тери қопламни тешиб ўтиб, суякни синдиради. Тахмин қилинган синиқ атрофидаги юмшоқ тўқиманинг ҳар қандай зарарланиши очиқ синишдан дарак беради. Ёпиқ синишда тери қоплами зарарланмай қолади-ки, синишнинг бундай тури кўпроқ учрайди. Очиқ синиш нисбатан хавфли, чунки унда жароҳатга инфекция тушириш ёки қон йўқотиш хавфи мавжуд бўлади.
Суякнинг бўлиниши ёки дарз кетиши, шунингдек унинг тўла синиши суяк синишига киради. Синиш доим ҳам кўзга кўриниб турмайди Синганда биринчи ёрдам жарохатланган жойига лат етказмастан хавфсиз жойга олиб чиқиб ёғочдан синган жойига шина қўйилиб боғланади
6.Кириш йўриқномаси ким томондан ўтқазилади.?
Жавоби: 8. Кириш йўл-йўриғи.
Корхонага ишга кираётган барча ходимлар, бошқа ташкилотлардан ишга юборилган ходимлар (малакаси, шакли, иш стажи ва тажрибасидан қатьи назар), шунингдек амалиётни ўтаётганлар ва ўқувчилар кириш йўл-йўриғидан ўтадилар.
Кириш (вводный) йўрикномасини отряд бошлиғи томонидан тайинланган меҳнат ҳавфсизлигига жавобгар маъсул ходим ўтказади. У йук пайтида отряд бошлиғи ёки унинг уринбосари ўтказади
Кириш йўл-йўриғини ўтишдан мақсад - иш шароитлари, ички меҳнат тартиб қоидалари ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг умумий қоидалари билан таништирипшдан иборатдир.
Ишчиларга кириш йўл-йўриғини меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси, у йўқ пайтларда бош мухандис ёки меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари зиммасига юклатилган шахс бериши керак. (Корхонага ишга кираётган мухандис-техник ходимлар, ўқувчилар ва амалиётни ўтаётганларга кириш йўл-йўриғини шахсан бош мухандис ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати бўйича жавобгар шахс ўтказади).
Кириш йўл-йўриғи ички локал ҳужжатлар ( жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиб қоидалари ва бошқалар) дан фойдаланган ҳолда тайёрланган ва бош мухандис томонидан тасдиқланган тегишли конспектга мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида ўтказилади. Кириш йўл-йўриғининг намунавий дастури 1-Иловада келтирилган.
Кириш йўл-йўриғи бир гуруҳ ишловчилар (10 кишидан кўп бўлмаган) ёки алоҳида ишловчилар билан ҳам ўтказилади.
Кириш йўл-йўриғи ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув кириш йўл-йўриғини расмийлаштириш журналида, шунингдек Т-1 шаклдаги буйруқда қайд этилади.
Кириш йўл-йўриғини қайд этиш журналини меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси олиб боради ва сақлайди.
Кириш йўл-йўриғини қайд этиш журнали охирги ёзувдан кейин корхона архивида унга эҳтиёж қолмаган муддатгача сақланади.
.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling