Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


Download 0.9 Mb.
bet45/67
Sana02.05.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1420422
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари

Жавоби: Заҳарланиш сабаблари:
Организмга тушганда заҳарланишга, касалликка ёки ўлимга олиб келадиган ҳар қандай модда заҳар ҳисобланади. Заҳарланиш оқибатлари заҳарли модда (ёки шунчаки модда) турига, миқдорига, заҳарланиш рўй берган вақтга, заҳарли модда билан контакт қанча вақт давом этганлигига, жабрланувчининг физиологик кўрсаткичлари (ёши, оғирлиги)га ва организмга тушиш усулига боғлиқ бўлади.
Заҳарли модда инсон организмига тўрт хил йўл билан: овқат ҳазм қилиш йўли, нафас йўллари, тери (дермал усул) ҳамда инъекция орқали тушиши мумкин.
Заҳарланиш белгилари ва аломатлари:

  1. Кўнгил айниши, қайт қилиш.

  2. Ич кетиши.

  3. Кўкрак ёки қорин оғриши.

  4. Нафас олишнинг бузилиши.

  5. Кўп терлаш.

  6. Сўлак ажралиши.

  7. Ҳушдан кетиш.

  8. Мускул учиши ва тортишиши.

  9. Лаб атрофи, тил ёки тери куйиши.

  10. Терининг нотабиий рангга кириши, қичиши, жароҳатлар пайдо бўлиши.

  11. Жабрланувчининг ғалати хатти-ҳаракатлари.

Заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш:
Заҳарланиш билан боғлиқ ҳар қандай шошилинч вазиятда биринчи ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидаларига амал қилинади.
Жабрланувчидан ёки гувоҳлардан қандай турдаги заҳарловчи модда қабул қилингани, қанча қабул қилингани ва қанча вақт ўтгани сўраб-суриштирилади.
Агар заҳарли модда тури номаълум бўлса, тиббий экспертиза қилиш учун қусуқ массасидан озроқ олинади.Заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш, газдан заҳарланган инсонни хавфсиз жойга олиб чиқилиб суний нафас бериб ўзига келтирилади
5.Қон кетиш турга бўлинади.?

  • Жавоби: Қон кетиши нечи турга бўлинади?

  • Қон кетиш 3 турга бўлинади:

Капиляр – қон оқишда қон кичкина жарохатдан оқаётгандек бўлади.
Вена – қон жароҳатдан фавворадек отилмай бир текис оқиб чиқиши. Ранги тўқ қизил ёки жигар ранг бўлади.
Артериал – қон тез ва кўп оқади. Ранги оч қизил рангда бўлади

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling