Билет №20
1. 1.Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг
.Жавоби: Ис гази (углерод оксиди) билан заҳарланиш
Ис гази — рангсиз ва ҳидсиз газ. Ис газининг асосий хавфли томони шундаки, у ўпка орқали қон ҳужайраларига тез кириб олиб, унда мавжуд бўлган кислород ўрнини эгаллайди. Бунинг натижасида организмда кислород очлиги (гипоксия) келиб чиқади.
Заҳарланиш бензинли двигателлар ишлаши (ишланган газлар)дан, табиий газ ёнишидан, ёнқин пайтида ҳамда баъзи саноат объектларида рўй бериши мумкин.
Ис гази билан заҳарланиш белгилари ва аломатлари:
Бош оғриғи, кўнгил айниши.
Нафас қисиши.
Мия чалқиши.
Тери олча рангини олади.
Ис газининг узоқ вақт ва бевосита таъсири ўлимга олиб келиши мумкин.
Ис гази билан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш:
Жабрланувчини заҳарланиш зонасидан тоза ҳавога олиб чиқиш.
Ўпка-юрак реанимациясини ўтказиш лозим 3-саволда берилган.
2.Қайси йўриқнома 3 ойда бир маротаба ўтқазилади?
Жавоби:?Меҳнат мухофазаси бўйича 5та йўрикнома турлари бўлиб
1. кириш
2. бирламчи
3. жорий
4. Даврий (Такрорий) Даврий йўриқнома 3 ой да бир маротаба ўтқазилади.
5. навбатдан ташқари
3. 2022 йилда Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасида неча бахтсиз ходиса содири бўлди?
Жавоб: Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасида 2022 йил давомида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахстиз ходислар содир бўлмаган.
4.Бир вақтда бир неча жарохат олиш кандай жароҳатланиш дейилади?қ
Жавоби: Механик- кесилган, синган,мускуллар ва пайлар чўзилиши, чиқиши.
Термик - куйиш, совуқ уриши, иссиқлик уруши.
Кимиёвий – куйиш, заҳарланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |