Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


Ходимнинг ўз ҳаёти ёки соғлиғига тахдид солаётган ишни бажаришни рад этиш хуқуқи тўғрисида маълумот беринг?


Download 0.9 Mb.
bet28/67
Sana02.05.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1420422
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари

6.Ходимнинг ўз ҳаёти ёки соғлиғига тахдид солаётган ишни бажаришни рад этиш хуқуқи тўғрисида маълумот беринг?

  • Жавоби: Ходим иш жараёнида ўзининг хаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи холатлар юзага келиб қолганлиги тўғрисида иш берувчига дархол хабар қилади, ММҚ қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу холатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу холатларни бартараф этиш чораларини кўради. Агар зарур чоралар кўрилмаса ходим ўзининг хаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи холатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир.МК 219 модда

Билет №11
1. Хавфсизга жойга ўтишнинг имконияти бўлмаганда ўқчининг ҳаракати ?
Жавоби:. - вагон олдидан ҳаракатланаётган вақтингизда қарама – қарши томондан тез юрар поезд, йўловчи поезди, ногабарит ортилган юк поезди келаётган вақтда сизнинг хавфсиз жойга ўтишнинг имкони бўлмаганда зудлик билан келаётган томонга ерга бош билан юзтубан ҳолда ётиб олинг.


2. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида 2022 йил мобайнида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар нечатаси гуруҳий холати билан тугаган?
Жавоб: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2022 йил 31 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган шулардан:
6 та оқибати ўлим билан тугаган.
17 та оқибати оғир бўлган;
4 та оқибати ўрта оғир бўлган;
4 та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН: 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган
3. Даврий йўриқномаси қачон ўтқазилади.?
Жавоби: . ДАВРИЙ ЙЎРИҚНОМАСИ Ҳар бир белгиланган даврдан сўнг ишчи ходимларнинг тез-тез амалга оширадиган асосий ва бошқа ишларини хавфсиз бажариш бўйича билим савияларини янгилаш ва тўлдириб туриш мақсадида ўтказилади.
Бўлинма бошлиғи йўриқномада хизмат ўталаётган худудларда меҳнат ва техника ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган асосий масалаларни таъкидлаб ўтади.
Даврий йўриқноманинг мақсади – муайян вақт ўтгандан кейин ишловчининг асосий касби ва бошқа тез-тез такрорланадиган иш турлари бўйича билимларини янгилаш ва хавфсизликлар тўғрисида қўшимча тушунчалар беришдир.
Йўриқнима ходимга якка тартибда ёки бир гуруҳ (турдош касблар, алоҳида турдаги ишлар) ходимларга берилиши мумкин ва цех ёки корхона, станция иш фаолиятидан аниқ мисоллар билан дастурга мувофиқ суҳбат тарзида ўтказилади. Белгиланган вақтларда баъзи сабабларга кўра (таътил, касаллик, хизмат сафари ва бошқалар) даврий йўл-йўриқдан ўтмаган ходимлар ишга чиққан биринчи кунда йўриқномадан ўтишлари керак.
Қурилмалар ва ускуналарни таъмирлаш, созлаш, синаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби хавфи юқори бўлган ишлар билан фаолияти боғлиқ бўлмаган шахслар даврий йўриқномадан ўтмасликлари ҳам мумкин. Даврий йўриқномадан озод қилинган касблар ва лавозимлар руйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Бундай рўйхат корхонанинг тегишли ҳужжатлари ( Низом, стандарт ва корхона буйруғи) га киритилган бўлиши керак.
Даврий йўриқнома, ишларни хавфсиз бажариш бўйича вазифалар кўрсатилган ҳолда, йўриқномаларни қайд этиш Ф.ТНУ-19 журналида расмийлаштирилади
Даврий йўриқнома, ишларни хавфсиз бажариш бўйича вазифалар кўрсатилган ҳолда, йўриқномаларни қайд этиш Ф.ТНУ-19 журналида расмийлаштирилади. Ҳар уч ой давомида шахсий таркиб билан техника хавфсизлиги қоидалари такрорланиб борилади:

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling