Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


Кимиёвий моддалардан жарохат олган шахсга биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтинг?


Download 0.9 Mb.
bet30/67
Sana02.05.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1420422
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари

6. Кимиёвий моддалардан жарохат олган шахсга биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтинг?
. Жавоби: Жавоби :Кимёвий моддалар таъсирида куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш
Кимёвий моддалар таъсирида куйиш ишлаб чиқаришда ҳам, уй шароитида ҳам рўй бериши мумкин. Бундай куйиш оқартирувчи моддалар, сув оқиб чиқиб кетадиган қувурлар, ванна, хожатхонани тозалаш воситалари, бўёқни ювиб кетказувчи моддалар ёки боғдорчиликда ишлатиладиган химиявий моддалар таъсирида юзага келиши мумкин. Кимёвий модда терига таъсир этиб турар экан, куйдиришда давом этаверади. Шунинг учун бундай модда терига тушса, уни дархол бартараф этиш чорасини кўриш керак.
Бунинг учун:
1. Қуруқ кимёвий моддаларни ҳимояланган қўл билан теридан сидириб ташланади.
2. Куйган жойни камида 20 минут давомида совуқ сув қуйиб ювиб ташланади. Юқори босимли оқимдан фойдаланмаслик керак, чунки бу куйган терига янада кўпроқ зарар келтириши мумкин. Тез ёрдам етиб келгунича куйган жойни ювиш давом эттирилади.
3. Жабрланувчидан кимёвий модда теккан кийимини ечишни илтимос қилинади.
4. Кўзга кимёвий модда тушган бўлса, 20 минут давомида ёки тез ёрдам етиб келгунига қадар ювиш керак. Кимёвий модда соғ кўзга тушмаслиги учун жароҳатланган кўзни пастроқ тутиш, зарарланган кўзни боғлаб қўйиш лозим.


Билет №12
1.Қон кетиш турлари?
Жавоби: Қон кетиш турлари.
Қон кетишига олиб келадиган сабаблар:
Ўткир предмет, масалан, пичоқ ёки синган суяк терини тешса ва бошқа органларга жароҳат етказса, ташқи қон оқишига олиб келиши мумкин. Орган ёки тананинг бир қисмига зарба тегса, масалан, оёқ столга урилса, ички қон кетиши юз бериши мумкин. Жароҳатланувчи ўтмас буюмга қаттиқ урилиши, масалан, автомобил ҳалокатида рулга урилиши ёки баландликдан йиқилиш натижасида етган зарбадан шикастланганда қаттиқ ички қон кетиши содир бўлиши мумкин.
Ташқи қон кетиши
Қон томирлари жароҳатланиб, қон тери устки қатламига чиққан ҳолатлар ташқи қон кетишини келтириб чиқаради. Бир оз кесиб олгандаги каби озгина қон оқиши, қоннинг ивишига қараб, 10 минут ичида ўз-ўзидан тўхтайди. Лекин йирик қон томирлари жароҳатланиб, қон тез оқиб чиқиб, ивишга улгурмаган ҳолларда қон оқиши, айниқса, катталарга қараганда камроқ қонга эга бўлган болалар ва гўдаклар ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.
Қон кетишининг жадаллиги қон томирнинг жароҳатланиш турига боғлиқ.



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling