Огоҳлантирувчи сигналлар ва махсус кўрсатмалар
Огоҳлантирувчи сигналлар ва махсус кўрсатмалар локомативлар, сиреналар ва металл предметларига уриш орқали берилади.
“Умумий тревога”
Битта узун учта қисқадан иборат:
“Умумий тревога” поезд ва локомотивлар излардан чиқиб кетса, изларда носозлик бўлса, авария ҳолатлари юзберса чалинади
|
“Ёнғин тревогаси”
Битта узун иккита қисқадан иборат:
|
“Хаво тревогаси”
Қисқа сигналлардан иборат:
“Хаво тревога”си 2-3 дақиқа сирена орқали тўхтамасдан чалинади
|
“Радиация ва химия тревогаси”
Битта узун битта қисқадан иборат:
|
6.Ўз ишингизда қандай техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қиласиз.?
Жавоби: - пост ва пикет ҳамда бошқа иншоотлардан йўлга чиқишда, даставвал ҳаракатланаётган ҳаракат таркиби(состав) йўқлигига ишонч ҳосил қилиш.
- темир йўл худудининг махсус белгиланган жойларидан юриш (кўприк, ер ости йўли) агар махсус йўлаклар бўлмаса темир йўлнинг ён томони бўйлаб 2,5 метр узоқликда юрилиши.
-хизмат постига тезроқ етиб олиш мақсадида ҳаракатланаётган таркибга сакраб чиқиш ва ҳаракатланётган таркибдан сакраб тушиш қатъиян тақиқланади.
- кўринувчи ва овозли сигналларга эътибор бериши .
- йўналишни кўчириш (стрелка) майдонидан ўтмаслиги.
- (рельс) темир йўл изларини босмаслик, устида, ёнига ва ичига ўтирманг.
- яқинлашиб келаётган поезддан 400 метрдан кам бўлмаган масофада темир йўл изларини тўғри бурчак остида кесиб ўтиш.
- вагон остидан ўтмаслик.
- вагон устига чиқиш қатъиян тақиқланади.
- вагонларга суянмаслик.
- излар (рельс) орасидан (туман вақтларда) юрмаслик.
-харакатланаётган поездни кўрганда энг охирги темир йўл изларидан 2,5 метр масофага четга чикилсин, тез юрар поезд бўлганда 5-метрдан кам бўлмаган масофага;
-темир йўлни кесиб ўтиш чоғида, шу йулда харакатланаётган поезд, локомотив ва бошка транспорт турлари йўқлигига ишонч хосил қилиб, (рельсларга) темир изларга оёк қўймасдан тўғри бурчак остида ўтиш;
-станцияда турган поездларни айланиб ўтиш чоғида, охирги вагондан ёки локомотив дан 5 метр узоқликда, икки вагон ораси очик турган холда эса 10 метрдан кам бўлмаган масофада темир йўл изларини босмасдан тўғри бурчак остида кесиб ўтиш ;
-вагонлар билан банд бўлган парк бекатларида темир йўлни кесиб ўтишда фақат вагонларнинг ўтиш майдончаларидан фойдаланилсин;
- вагон олдидан ҳаракатланаётган вақтингизда қарама – қарши томондан тез юрар поезд, йўловчи поезди, ногабарит ортилган юк поезди келаётган вақтда сизнинг хавфсиз жойга ўтишнинг имкони бўлмаганда зудлик билан келаётган томонга ерга бош билан юзтубан ҳолда ётиб олинг.
- хизматга келишда ва хизмат вақтида спиртли ичимликлар, токсик ва наркотик моддалар истеъмол қилиш қаътиян тақиқланади.
-хизмат вақтида қўл телефонидан нотўғри мақсадаларда (кино, музика, ўйин ўйнаш, китоб ўқиш каби в.ҳ.к.) фойдаланиш қаътиян тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |