Kox sinamasi qo’yish maqsadi va vazifalari
Тери остига туберкулинни жўнатиб Кох синамасини ўтказиш махсус фтизиатрия стационарларида туберкулёзнинг қиёсий ташхиси ва туберкулёзнинг активлик даражасини аниқлаш мақсадида қўлланилади.. Туберкулин дозировкасини аниқлаш учун олдиндан унга смезгирлик бўсағасини дозани титрлаш орқали секин ошириш йўли билан аниқланади.
Туберкулинни тери остига елканинг юқори 1/3 соҳасига ва баъзан курак бурчагига тери остига юборилади. Болалар учун туберкулин дозаси 10-20 ТБ, катталар учун 20-50 ТБ. Кох синамасини эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак. Чунки у туберкулёз жараёнининг зўрайишига сабаб бўлиши мумкин. Ўтказилиш жойи: стационар шароитида муолажа хонаси
Жиҳозланиши: шприцлар, пахта, спирт, чизғич, эритилган АТК, ППД-Л 2ТЕ.
Bilet №13
1. Ma'muriy infeksion nazoratning vazifasi nimadan iborat.
• туберкулёз беморларни эрта аниқлаш
•Дориларга чидамли ўпка туберкулёизни эрта ва тез ташхислаш
• бактерия ажратувчи ва дориларга чидамли туберкулёзли беморларни ажратиш;
• ЖССТ бўйича ўз вақтида стандартларга асосан адекват давони тайинлаш.
2. Immunitet fenomenlari, ularga izoh bering.
ИММУНИТЕТНИНГ 5 та ФЕНОМЕНЛАРИ
•Гуморал иммунитет (анитело хосил бўлиши) В-лимфоцитларнинг (антителолар) фаоллигига боғлиқ • Антителоларнинг кўпайиши инфильтрациянинг кучайишидан дарак беради
•Хужайравий иммунитет (секин кечувчи юкори сезгирлик – СКЮС (ПЧЗТ) Т-лимфоцитлар ўзига тегишли антигенлар билан контактда бўлганидан кейин ҳужайравий иммунитетда медиаторлик вазифасини бажарувчи махсус модда ишлаб чиқарилади
•Толерантлик
•Иммунологик хотира
•Аллергия
3. O'pkalar surunkali disseminirlangan (тарқоқ) tuberkulyozining patogenezi.
Тарқоқ туберкулёзда микобактериянинг тарқалишига туберкулёз инфекциясининг бирламчи даврида қайтар ривожланиш жараёни шаклланадиган кўкрак ичи лимфа тугунларидаги инфекциянинг қолдиқ ўчоқлари асосий манба бўлади. Баъзида ўпкадаги ёки бошқа аъзолардаги қотишган бирламчи ўчоқ ТМБ ни тарқалиш манбаии бўлади.Организмга ТМБнинг сочилиши ҳар-хил йўллар билан келиб чиқади, кўпинча тарқалиш қон оқими орқали бўлади. Туберкулёздаги барча тарқалган шикастланишнинг ўртача 90% ни асосида гематоген йўл ётади.
ТМБ манбасининг кўкрак ичи лимфа тугунларида жойлашиши туберкулёз қўзғатувчисининг гематоген тарқалишига ва унинг тез ўпка микроциркулятор оқимига тушушига йўл очади.
Ўпка артериолаларининг қуюқ тўри, капиллярлар ва венулалардаги қоннинг секин оқими интерстициал тўқимада жойлашган ТМБ нинг қон томир девори орқали ўтишига яхши имконият яратади. Туберкулёз қўзғатувчисининг катта қисми айнан ўпка тўқимасида ушланиб қолади, тарқоқ туберкулёз кўпинча ўпкани шикастлашишини шу билан тушунтириб ўтиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |