Bilet №1 mbt turlari va asosiy yuqish yo`llari


Bilet №7 1. R-Mantu tuberkulin sinamasi - maqsadlar, qo’yish usuli


Download 2.38 Mb.
bet7/18
Sana23.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1716582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
Оралиқ ФТ yangi

Bilet №7
1. R-Mantu tuberkulin sinamasi - maqsadlar, qo’yish usuli.
Синама қуйишдан мақсад:
-туберкулезни эрта аниқлаш;
-туберкулез касвллигини қиёсий ташхислаш;
-ревакцинацияга саралаш.

1.Туберкулин шприцига 0.2 мл стандарт ППД-Л эритма тортилади.


2.Игна орқали ҳаво пуфакчалари билан биргаликда 1 томчи эритма чиқариб юборилади.
3.Билак соҳасининг ўрта 1/3 қисми соҳа 70% ли спирт эритмаси билан артилади.
4.Чап қўл билан тери тортилиб, ўнг қўлга шприц олинади.
5.Игна кесими юқорига қаратилиб, тери ичига 0.1 мл туберкулин киритилади.
6.Туберкулин секин-аста киритилади. Тўғри киритилганда лимон пўстлоғи ҳосил бўлади.
7.Синама 72 соатдан сўнг баҳоланади.
Манфий реакция-0-2 мм ли папула
Шубҳали реакция-2-4 мм ли папула ёки ҳар қандай ўлчамдаги гиперемия
Мусбат реакция- 5 мм ва ундан катта папула
- гипоэргик 5-10 мм
- нормергик: болаларда 10-17 мм
катталарда 21 мм ва ундан катта
- гиперергик: болаларда 17 мм
катталарда 21 мм
Везикуло-некротик ўзгаришлар, лимфангит пайдо бўлиши -папула ўлчамидан қатъий назар бу гиперергик реакциядир.

2. Aholining kasallanish epidemiologik ko’rsatkichi qanday aniqlanadi.
Касалланиш – йил давомида биринчи марта туберкулезнинг актив шакли аниқланганлар 100 000 аҳолига нисбатан.
3. O'pkalar o’tkir osti tarqoq tuberkulyozining patogenezi.
Ўпканинг ўткир ости тарқоқ туберкулёзи иммунитетнинг озгина қўпол бузилиши ва кам сонли бактериемияда ривожланади. Бундай патологик жараёнга бўлак ичи веналари ва бўлаклар аро ўпка артериясининг шохлари жалб этилади. Ўчоқлар, ўртача ва йирик ўлчамдаги (5 – 10 мм. диаметрдаги) венулалар ва артериолалар атрофида шаклланади, ўчоқлар кўпинча қўшилади, емирилиши мумкин бўлган конгломератлар ҳосил бўлади. Ўчоқдаги яллиғланиш реакцияси секин аста маҳсулотли реакцияга ўтади. Альвеолалар девори ва альвеолалараро тўсиқда маҳсулотли облитерацияловчи васкулит ва лимфангит ривожланади, ўчоқ атрофидаги ўпка тўқимасида эмфизема белгилари пайдо бўлади. Ўткир ости тарқоқ туберкулёзда ўпканинг мутлоқ симметрик шикастланиши кузатилмайди. Ўчоқлар кўпинча ўпканинг юқори ва ўрта бўлакида, кўпинча субплеврал жойлашади. Тарқалиш ўпкада чегараланмайди ва кўпинча плевранинг висцерал варағига ҳам тарқалади.
Даволанмаса жараён аста секин ривожланади, бошқа аъзолар ҳам жараёнга жалб қилинади. Кўпинча юқори нафас йўллари ва асосан ҳалқумнинг ташқи ҳалқаси шикастланади. Баъзида, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган казеоз зотилжам юзага келади. Секин ривожланиши ҳамроҳлигида секин-аста ўпканинг ўткир ости тарқоқ туберкулёзидан сурункали тарқоқ туберкулёзга ўтиши мумкин. Специфик даво ўчоқларнинг сўрилишига ва қотишига имкон беради. Ўчоқларнинг тўлиқ сўрилиши кам кузатилади. Алвеоляр тўсиқда фиброз ва атрофик ўзгаришлар кузатилади. Касалликни илк даврида пайдо бўлган қайтмас тусдаги эмфиземани ортиради.

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling