Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Билет №16 Меҳнат муҳофазаси ҳолатини уч босқичли назоратининг 2 босқичи қайси муддатда ўтказилади ва нималарга эътибор берилади?


Download 150.06 Kb.
bet29/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Билет №16

  1. Меҳнат муҳофазаси ҳолатини уч босқичли назоратининг 2 босқичи қайси муддатда ўтказилади ва нималарга эътибор берилади?

Меҳнат муҳофаза ҳолати бўйича уч босқичли назоратнинг 2-босқичи цех бошлиғи, иш бошқарувчи ва меҳнат муҳофазаси вакили томонидан ҳар ўн кунликда бир маротаба ўтказилади. Бунда қуйидагилар текширилади:

  • бригадаларда, гуруҳларда ва бошқа шу каби бўлинмаларда меҳнат муҳофазаси тадбирларини бажарилиши ҳамда иш жойлари ҳолати, ускунанинг сақланиши, ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва ишлатилиши, ишловчилар томонидан меҳнатнинг хавфсиз усулларига, технологик жараёнларга ва назоратнинг 1-босқичида кўрсатиб ўтилган бошқа масалаларга риоя қилишлари;

  • назоратнинг биринчи босқичи ташкиллаштирилиши ва доимийлиги, биринчи босқич журналида зарур ёзувларни мавжудлиги, назоратнинг биринчи ва иккинчи босқичларини ўтказишдаги натижалар;

  • иш жойидаги бирламчи, даврий, навбатдан ташқари ва жорий йўл-йўриқларни ўз вақтида ўтказилиши, йўл-йўриқлар журналида тегишли ёзувларни мавжудлиги;

  • назоратнинг учинчи босқичи текширувидан кейин чиқарилган раҳбариятнинг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича буйруқлари ва фармойишларининг, касаба уюшмаси қарорининг, меҳнат муҳофазаси вакиллари таклифларининг бажарилиши;

  • ишлаб чиқариш ускунасининг, транспорт воситасининг ва технологик жараёнларнинг созлиги, стандартлар ва меҳнат муҳофазаси бўйича бошқа норматив-техник хужжат талабларига мослиги;

  • ишловчилар томонидан электр ускуналар ва электр асбобларда ишлаганда электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши;

  • ишлаб чиқариш ускуналарининг режавий-огоҳлантириш таъмирлари, технологик режимлар ва йўриқномалар жадвалига риоя қилиниши;

  • ҳимояловчи, сигнал ва эҳтиётловчи воситалар ва мосламаларнинг, назорат – текширув асбобларнинг мавжудлиги ва ҳолати;

  • санитария – маиший хоналарни сақланиши;

  • меҳнат муҳофазаси бўйича кўргазмали тарғиботни юритилиши, меҳнат муҳофазаси бўйича бурчаклар, плакатлар, сигнал ранглари ва хавфсизлик белгиларини мавжудлиги ва ҳолати;

  • белгиланган ходимларни меҳнат ва дам олиш режимига, меҳнат интизомига риоя қилиниши;

  • цехларда меҳнат шароитларининг санитар-техник ҳолати бўйича паспортнинг тўғри тўлдирилиши;

  • ишловчиларни даволаш-профилактика овқати, сут, совун ва бошқа профилактик воситалар билан таъминланиши;

  • текширув ва назорат органлари тақдимномалари ва кўрсатмалари бўйича тадбирларнинг бажарилиши;

бахтсиз ҳодисалар материаллари бўйича тадбирларнинг бажарилиши.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling