Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Билет №15 Меҳнат муҳофазаси ҳолатини уч босқичли назоратини 3-босқичи қайси муддатда ўтказилади ва нималарга эътибор берилади?


Download 150.06 Kb.
bet27/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Билет №15

  1. Меҳнат муҳофазаси ҳолатини уч босқичли назоратини 3-босқичи қайси муддатда ўтказилади ва нималарга эътибор берилади?

Меҳнат муҳофаза ҳолати бўйича уч босқичли назоратнинг 3-босқичи корхона бошлиғи, бош муҳандис, бошлиқ ўринбосари томонидан ҳар икки ойда бир маротаба ўтказилади. Бунда қуйидагилар текширилади:

  • назоратнинг биринчи ва иккинчи босқичи ўтказилиши ташкиллаштирилганлиги ва натижалари;

  • олдинги назоратнинг учинчи босқичи текширувидаги натижаларга асосан белгиланган тадбирларни бажарилиши;

  • юқори турувчи органлар буйруқлари ва фармойишлари, касаба уюшмасининг қарорлари, меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича назорат органларининг тақдимномаларини ва кўрсатмаларини бажарилиши;

  • меҳнат муҳофазаси бўйича Дастур, йиллик режа, жамоа шартномаси, келишувлар ва бошқа хужжатлар билан кўзланган тадбирларни бажарилиши;

  • ўлим, оғир билан, гуруҳий ҳолатлардаги бахтсиз ҳодисалар ва авариялар текшируви материаллари бўйича тадбирларни бажарилиши;

  • бинолар, иншоотлар, цехлар ва тегишли ҳудуднинг техник-меъйёрий хужжат талабларига асосан техник ҳолати ва ушлаб турилиши, йўлнинг ўтиш ва пиёдалар қисми, ўтиш йўлаклари ва галереяларнинг ҳолати;

  • технологик, юк кўтариш, транспорт, энергетик ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва бошқа меҳнат муҳофазаси бўйича техник-норматив хужжат талабларига мослиги;

  • иншоотлар, ишлаб чиқариш ускуналар объектларининг ишни амалга ошириш жадвалини бажарилиши ва техник хужжатларни юритилиши, коммуникациялар схемаси ва энергетик ускуналарнинг қўшилиши;

  • ишловчиларни махсус уст-кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги, уларнинг ҳолати, тўғри берилиши, сақланиши, ювилишни, тозаланишни, таъмирланишни ташкиллаштирилганлиги;

  • меҳнат хавфсизлигига риоя қилиш бўйича талон тизими қўлланилиши, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботнинг юритилиши;

  • муҳандис-тиббий комиссиянинг иши ташкиллаштирилганлиги, ўз вақтида тиббий кўрикни ўтказилиши;

  • меҳнат муҳофазаси кабинетининг ҳолати ва уларнинг иши ташкиллаштирилганлиги;

  • меҳнат хавфсизлиги бўйича қоидалар ва йўриқномаларнинг ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилиши, ўз вақтида уларнинг жорий этилиши;

  • полигонларда меҳнат хавфсизлиги бўйича амалий машғулотларни, манекен-тренажёрларда биринчи врачга қадар ёрдам ўтказилиши ташкиллаштирилганлиги;

  • меҳнат хавфсизлиги стандартлари жорий этилиши ташкиллаштирилганлиги ва ҳолати, уларни ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши ва меҳнат муҳофазаси бўйича кўргазмали тарғиботнинг мавжудлиги;

  • техник воситалардан фойдаланилган ҳолда меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимини ташкиллаштирилганлиги, меҳнат муҳофазасидан билимларни текшириш бўйича ҳар йиллик жадвалларни тузилиши ва уларнинг бажарилиши;

  • авариявий ҳолатларда персонални ишга тайёрлиги;

- ходимларни цехлар ва ишлаб чиқариш участкаларида дам олиш ва оқатланиш учун махсус жойлар билан таъминланганлиги.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling