Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Кимёвий куйишда биринчи ёрдам?


Download 150.06 Kb.
bet24/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Кимёвий куйишда биринчи ёрдам?

Кимёвий куйишларда зарарланиш чуқурлиги сезиларли даражада кимёвий модданинг таъсир қилиш давомийлигига боғлиқ. Имкони борича тезда кимёвий модданинг концентрациясини ва таъсир қилиш давомийлигини камайтириш зарур. бунинг учун зарарланган жойни тезда катта миқдорда крандан, шлангадан ёки челакдан оқар сув билан 10-15 минут давомида ювилади.
Агар кислота ёки ишқор терига уст-кийим орқали ўтган бўлса, уст-кийим устидан сув сепиш, кейин эса секинлик билан жабрланганни устидан хўл уст-кийимни ечиш ва кесиб олиш, ундан кейин терини ювиш мумкин.
Кимёвий куйишда кимёвий моддаларни бутунлай олиб ташлашга эришиш мумкин эмас. Шунинг учун зарарланган жой ювилгандан кейин примочка кўринишида ишлатилувчи нейтралловчи эритма билан ишлов бериш зарур. Кимёвий куйишларда кейинги ёрдам термик куйишлардаги каби берилади.
Терига ишқордан куйишида борли кислотадан (бир қошиқ борли кислотага бир стакан сувга ) ёки сирка кислотасини кучсиз эритмасидан (бир чой қошиқ сирка қислотасига бир стакан сув) примочка (боғлам) қилинади.
Ишқор томчилари ёки буғлари кўзга ва оғиз бўшлиғига тегганда зарарланган жойни катта миқдордаги сув билан, ундан кейин борли кислота эритмаси (ярим чой қошиқ кислотага бир стакан сув) билан ювиш зарур.
Агар кўзга кимёвий модданинг қаттиқ парчалари тушган бўлсан, аваламбор уларни нам дока билан олиб ташлаш зарур, чунки кўзни ювишда улар шиллиқ пардасини жароҳатлаши ва қўшимча жароҳатнга олиб келиши мумкин.
Агар кислота ёки ишқор қизилўнгачга тушган бўлса дорҳол врачни чақириш зарур. у келгунга қадар жабрланганни оғзидан сўлак ва шилимшиқни олиб ташлаш, уни ётқизиш ва иссиқ ўраш, қорнига эса оғриқни кучсизлантириш учун совуқлик қўйиш зарур.
Агар жабрланганда буғилиш белгилари пайдо бўлса, унга “оғиздан бурунга” усули билан сунний нафас бериш зарур, чунки оғизнинг шиллиқ қавати куйган бўлади.
Қусишга олиб келадиган ошқозонни сув билан ювиш ёки қизилўнгачга тушган кислота ва ишқорни кучсизлантириш мумкин эмас. Агар жабрланувчида қусиш бўлса унга уч стакандан кўп бўлмаган миқдорда сув ичириш, шу усул билан қизилўнгачга тушган кислота ва ишқорни аралаштириш ва унинг куйдириш хусусиятини камайтириш, мумкин. Сут, тухум оқсили, ўсимлик ёғи, эритилган крахмал ичиш яхши самара кўрсатади. Сезиларли тери куйишларида, ҳамда кислота ёки ишқорни кўзга тегишида биринчи ёрдам кўрсатилганидан кейин тезда жабрланганни даволаш муассасасига юбориш зарур.

Download 150.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling