Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари


Download 150.06 Kb.
bet51/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари – зарарли ва (ёки) хавли ишлаб чиқариш омилларининг ходимга таъсири истисно этиладиган ёҳуд уларнинг таъсири даражаси белгиланган нормативлардан ортиқ бўлмаган меҳнат шароитлари ҳолати.

  1. Пўлат арқонларни (канатларни) браклаш (фойдаланишдан олиб ташлаш) тартиби?

Қуйидаги ҳолатладра арқонлар (канатлар) браковка (фойдаланишдан олиб ташлаш) қилинади:

  • органик ўзакнинг бузилганлиги (букилганлик, узилиш ва бошқалар, - - арқон диаметрининг кўринарли қисқаришига олиб келади);

  • арқон диаметрининг 7% га занглаши ва ейилиши;

  • симчалар диаметрини 40%га қисқартирувчи арқон устки симларининг занглаши ва ейилиши;

  • деформацияланиш (шаклнинг ўзгариши): кажава ҳолатига келиши, арқон ўзагини, тутамларин ёки симчаларини сиқиб чиқарилиши, арқоннинг эзилиши, арқон диаметрининг махаллий кенгайиши, эгилиши ёки букулиши;

  • арқон кучланиш остида қолган;

  • кесимда металнинг 17,5%га йўқолиши.

  1. Кукунли ўт-ўчиргичлар, уларнинг вазифалари ва ҳусусиятлари?

Нефт маҳсулотлари, тез ёнувчан суюқлик, қаттиқ ва газсимон ёнувчан моддалар, ҳамда 1000 В остидаги электр ускуналари ёнганда ўчириш учун мўлжалланган. Кукунли ўт-ўчиргичлар ҳавосиз ёниши мумкин бўлган ишқорли ва ишқорли материалларни ўчириш учун мўлжалланмаган, (ОП-1,2,3,5,8,10,50,100). Газли босим манбаи ўрнатилган ва босим берилган ўт-ўчиргичлар бўлади. Ўт-ўчиргични ишлатганда кукунни миқдорлаб бериш мумкин. Ёнаётган моддага тегиши билан кислороддан изоляциялайди.

  1. Биринчи тиббий ёрдам” нимани англатади?

Биринчи тиббий ёрдам – бу тиббиёт ходими бўлмаган ёки жабрланганни ўзи амалга оширувчи, жабрланганни хаёти ва соғлиғини тиклаш ва сақлаб қолишга йўналтирилган тадбирлар жамланмаси.
Ҳар бир ходим лавозим мажбуриятларини бажариши каби малакали ёрдам кўрсатишни билиши зарур.
Ёрдам кўрсатувчи:

  • одам организмининг ҳаёт учун муҳим бўлган функциялари бузилишларининг асосий белгиларини;

  • жабрланганни олган жароҳати характерига қўлланиладиган биринчи ёрдам кўрсатишнинг умумий принциплари ва усулларини;

  • жабрлангаларни ташиш ва эвакуация қилишни асосий усулларини билиши зарур.

Ёрдам кўрсатувчи:

  • жароҳатланганни холатини баҳолашни ва у биринчи навбатда қайси ёрдамга мухтожлигини аниқлашни;

  • юқори нафас олиш йўлларини бемалол ўтказувчанлигини таъминлашни;

  • “оғиздан оғизга” (оғиздан бурунга) сунний нафасни амалга оширишни, юракни ёпиқ уққалашни ва унинг эффектини баҳолашни;

  • жгут, босувчи бойлагич қўйиш, бармоқ билан томирни босиш йўли билан вақтинчалик қон оқишини тўхтатишни;

  • жарохатланганда (жарохатланиш, куйиш, совуқ олдирганда, лат еганда) бойлагични қўйишни;

  • суяк синганда, қаттик лат еганда ва бошқа ҳолатларда жарохатланган қисмни иммобилизатсия қилиш;

  • иссиқ ва қуёш урганда, чўкишда, кучли заҳарланишда ёрдам беришни;

  • одамларни кўчиришда қўл остидаги воситалардан фойдаланиш;

  • жабрланганни тез ёрдам машинаси ёки бошқа йўли бир бўлган транспорт билан етказишни мақсадга мувофиқлилигини аниқлашни;

  • биринчи ёрдам қутисидан фойдаланишни билиши керак.


Download 150.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling