Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Билет №29 Меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар турларини санаб ўтинг?


Download 150.06 Kb.
bet52/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Билет №29

  1. Меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар турларини санаб ўтинг?

Меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар 2 турга бўлинади: кириш йўл-йўриғи ва иш жойидаги йўл-йўриқлар. Иш жойидаги йўл-йўриқлар ўз навбатида 4 турга бўлинади: бирламчи йўл-йўриқ, жорий йўл-йўриқ, даврий йўл-йўриқ ва навбатдан ташқари йўл-йўриқ. Умумий ҳисобда меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар 5 турга бўлинади: кириш, бирламчи, жорий, даврий ва навбатдан ташқари.

  1. Иш зонаси” нима дегани?

Иш зонаси – ходимлар доимо ёки вақтинча бўладиган жойлар жойлашган пол ёки майдонча даражаси 2 метргача баландликдаги сатҳ.

  1. Ишни тугагандан кейин юк илувчининг вазифаси?

Юк илувчи иш тугаганидан кейин қуйидагиларни бажариши зарур;

  • кран машинистига ишни тугатиш бўйича сигнал бериш;

  • йўлаклар ва ўтиш жойларини тозалаш;

  • юкни тўғри тахланганлигига (юк мустаҳкам ҳолатда туриши зарур), тахламда маҳкамланмаган деталларни йўқлигига ишонч ҳосил қилиш;

  • кранлар ёрдамида ишларни хавфсиз амалга оширишга жавобгар шахсга иш давомида аниқланган носозликлар ёки бузтлишлар тўғрисида хабар бериш;

  • ўтувчи йўлакни бўшатиш имкони бўлмаганда тўсиқ ўрнатиш, сутканинг тунги даврида эса махсус тунги огоҳлантирувчи сигналларни ўрнатиш зарур.

  1. Бахтсиз ҳодиса” нима дегани?

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса - ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда, шу жумладан иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруратига, у касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling