Фан ва ижод
Фаолият
Сифат-лирок
Хамма учун ахамиятли
Алохида
Фактлар туплаш
Фактларни янгилаб бориш
Фактларни анализ ва синтез килиш
Тизимга солиш
Ижод ҳақида қарашлар
Шеллинг фикрича, ижодга сирлилик хос: “Ёзувчилар, шоирлар, мусаввирлар ижод жараёни қандай рўй беришини тушунтириб бера олишмайди ва бу билан фахрланишади ҳам. Худди ўша мутлақ ақл – Худонининг ҳоҳиши ва руҳи ёрдамида ижод жараёни онг назороатидан кутулади. Натижада “илхом париси” деб аталадиган сирли, онгсиз ижодий куч руҳ учун бадиий яратувчилик вазифасини бажаришга киришади”
Ницше “Ижод бу касбий маънода эмас, балки хаётий маънода одам – ўзининг ҳаётини ўйлаб олиб борадиган, ўз ишига гўзаллик ва маҳорат беришга интилган, ҳайвоний эҳтиёж ва ҳайвоний эгоизмдан юқори бўлишга интилиш жараёнидир” деб ёзади.
Ўзбекистонлик олим З.Давронов фикрича, “Ижод – бу изланувчининг маълум янгилик яратиш учун объектга қаратилган шахсий қобилиятидан келиб чиқувчи ҳиссий билим ва туйғуларни амалга оширувчи жараёндир.
Илмий ижодий фаолиятда олимнинг шахсий фазилатлари
Олим ўз профессионал тайёргарлиги жараёнида зарур билим ва методларни эгаллаб олдаи, шу билан бирга исботлаш намуналарини, асослаш, текшириш, назария ва далилларни белгилаш усулларини ҳам ўзлаштириб олади. Натижада унда илмийликни тушунишни белгилайдиган интуиция (синчиклаб қараш) пайдо бўлади.
Илмий ижодий фаолиятда олимнинг 3 та фазилатлари:
1. Шахсий фазилатлари:
- Ижтимоий манфаатларини ўз шахсий манфаатларидан юқори қўйиш;
- Адолатли ва эркин бўлиш;
- Камтар ва очиқ чехрали бўлиш;
- Мустақил ўз фикрига эга бўлиш;
- Одамла, илмий жамоа билан тил топа олиш;
- Босиқ ва ўзига ишонч, қатъиятли, оила олдида масъулиятли бўлиш;
- Ўзига ўзи талабчан бўлиш;
- Билимдон ташкилотчи бўлиши;
- Жамиятдаги мавжуд муаммоларни ечишда ўз ёрдамини бериши;
- Фанга фидойи бўлиши;
- Мантиқий фикрлаши;
- Эксизтенциялистик (яшаш, мавжудлик) хусусияти ва ҳ к.
Do'stlaringiz bilan baham: |