Билиш жараёнлари. Сезги


Download 135.5 Kb.
bet1/4
Sana21.04.2023
Hajmi135.5 Kb.
#1375373
  1   2   3   4
Bog'liq
bilish jarayonlari. sezgi

Билиш жараёнлари. Сезги

  • Режа:
  • Сезги тўғрисида умумий тушунча.
  • Психология фанида сезги назариялари.
  • Сезгининг нейрофизиологик асослари.
  • Сезги турларининг психологик тавсифи.
  • Таянч сўз ва иборалар:
  • Экстрорецептив, интерорецептив, проприрецептив, статик, органик, периферик, афферент, эфферент

1. Сезги тўғрисида умумий тушунча

  • Жаҳон психологияси фанида тўпланган маълумотларнинг кўрсатишича, сезиш оддий психик билиш жараёни ҳисобланиб, моддий қўзғатувчиларнинг муайян рецепторларга бевосита таъсир этиши орқали реал оламдаги нарса ва ходисаларнинг айрим хусусиятларини ва шунинг билан бирга, инсон организмининг (унинг аъзоларининг) ички ҳолатларини акс эттиришдан иборат билишнинг дастлабки босқичидир.
  • Сезгилар моддий (объектив) борлиқнинг, вокеликнинг ҳаққоний тасвирини инъикос қилади, бинобарин, моддий олам қандай кўринишга, шаклга, хусусиятга эга бўлса, улар худди шундайлигича ҳеч ўзгаришсиз, айнан акс эттириш имкониятига эгадир.
  • Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади:
  • 1) ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттиришга мослашган ҳамда рецеторларга тананинг сиртқи қисмига жойлашган сезгилар, яъни экстериорецептив сезгилар;
  • 2) ички тана аъзолари ҳолатларини инъикос этувчи ҳамда рецепторлари ички тана аъзоларида, тўқималарида жойлашган сезгилар, яьни интерорсцсптив ссзгилар;
  • 3) танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маьлумот берувчи, мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яьни проприорецептив сезгилар.
  • Биринчи туркум сезгиларни кўриш, эшитиш, ҳидлаш, тери-туюш, таъм-маза, каби турлар ташкил қилади.
  • Интерорецептив сезгиларнинг объектив аҳамияти жуда юқори, чунки улар ички жараёнларни ўзаро ўрин алмаштириш балансини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бошқача сўз бштан айтганда, улар организмлардаги жараёнларни ўзаро ўрин алмашиб туришидир. Ичдан пайдо бўладиган сигналлар хатти-ҳаракатни вужудга келтиради, стресс, зўриқиш, аффект ҳолатларини йўкотиш, туғилиб келаётган майлларни эса қониқтиришга йўналтирилган бўлади.
  • Проприорецептив сезгилар тана ва гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатииинг регуляторини ва афферент асосини ташкил қиладилар.
  • Периферик рецепторлар мускулларда, пайларда ва бўгимларда жойлашган бўлиб, махсус таначаяари шаклига эгадирлар.

Download 135.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling