Бино ва иншоотлар ёки уларнинг кисмларини


IV. ТАРАФЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 72 Kb.
bet2/4
Sana21.06.2023
Hajmi72 Kb.
#1643767
1   2   3   4
Bog'liq
2022 Риштон Бино ижара шартномаси бой

IV. ТАРАФЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1.“Ижарага олувчи” қуйидаги хуқуқларга эга:
-мазкур ижара шартномаси шартларига мувофиқ “Объект”ни “Ижарага олувчи”дан қабул қилиб олиш;
-ижарага олинган “Объект”да жорий таъмирлаш ишларини ўз кучи ва ўз хисобидан амалга ошириш;
-ижарага берилган “Объект”ни тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни амалга оширган тақдирда, ўзининг қилган харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли хизматлари экспертизаси натижаларини тақдим этган холда ижара тўлови суммасини камайтиришни “Ижарага берувчи”дан сўраш;
-ижарага олинган “Объект”ни яхшилашни амалга ошириш тўғрисида “Ижарага берувчи”га мурожаат қилиш;
-ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарганда янги муддатга ижара шартномасини тузишда устунлик хуқуқига эга бўлиш;
-қонун хужжатларида ва мазкур шартномада назарда тутилган бошқа харакатларни амалга оширади.
4.2.“Ижарага олувчи” қуйидаги мажбуриятларга эга:
-ижарага олинган “Объект”дан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиши ва уни соз холатда сақлаши, ўз хисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаш;
-ижарага олинган “Объект”ни тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни, жумладан, уни ўз эхтиёжлари учун қайта жихозлаш ёки мослаштиришни фақат “Ижарага берувчи”нинг розилиги билан амалга ошириш;
-ижарага олинган “Объект”ни гаровга қўймаслик ва бошқача тарзда учинчи шахслар томонидан фойдаланишга йўл қўймаслик, шу жумладан субижара шартларида бермаслик;
-ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда ижара тўловини амалга ошириш, яъни хар ойнинг 5 санасига кадар кечикмаган холда хисобланган ижара хақини «Ижарага берувчи»га тўлаб бериш;
-шартномани муддатидан олдин бекор қилиниши хақида бир ой олдин “Ижарага берувчи”ни ёзма равишда огохлантириш;
-ижара муддати тугагач “Объект”ни уч кун ичида “Ижарага берувчи”га қайтариш;
-қайтарилаётган ижарага олинган “Объект”да камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган холлардан ташқари) “Объект”ни икки хафта муддат ичида топширилган пайтдаги холатига келтириш ёки “Ижарага берувчи” томонидан хисоблаб чиқилган етказилган зарар миқдорини қоплаш;
-ўзининг реквизитлари ўзгарганда шартнома тарафларига бу хақда етти кун ичида хабардор қилиш;
-коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни коммунал шартномаларда кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш;
-электр энергияси, сув ва газни хисобга олиш учун зарур хисоблаш приборларини ўрнатишни “Ижарага берувчи” билан тузилган алохида шартномага асосан амалга ошириш;
-“Объект”да ўзининг айби билан коммунал авария холати юз берса, уни тузатиш ва таъмирлаш ишларини ўз маблағи хисобидан амалга ошириш;
-қонун хужжатларида ва мазкур шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаради.
4.1.“Ижарага берувчи” қуйидаги хуқуқларга эга:
-“Ижарага олувчи”дан ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда ижара тўловини амалга оширишни талаб қилиш;
-мулкнинг физик холатини “Ижарага олувчи”нинг хўжалик фаолиятига аралашмаган холда кўздан кечириш;
-ижара тўловидан тушадиган маблағларни қабул қилиш;
-“Ижарага олувчи” билан коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш бўйича битимлар тузиш ва унга мувофиқ “Ижарага олувчи” томонидан унга кўрсатилган коммунал ва фойдаланиш хизматлари хақини ўз вақтида тўланишини талаб қилиш;
-ижарага олинган “Объект” қайтарилаётганда камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган холлардан ташқари) ”Ижарага олувчи” “Объект”ни шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ холатга келтиргунгача ёки етказилган зарарни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва “Объект”ни топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этиш;
-қонун хужжатларида ва мазкур шартномада назарда тутилган бошқа харакатларни амалга оширади.
4.2.“Ижарага берувчи” қуйидаги мажбуриятларга эга:
-“Объект”ни бериш ва қайтариш тўғрисидаги икки томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномаларини ўзининг ваколатли вакиллари томонидан имзолаш ва ўз мухри билан тасдиқлаш;
- “Объект”да “Ижарага олувчи” томонидан амалдаги конунчилик асосида фаолият олиб боришида бохабар бўлиб туриш.
-“Объект”ни бериш ва қайтариш тўғрисидаги икки томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланиб тасдиқланган санадан “Ижарага олувчи”ни “Объект”га хеч қандай тўсиқсиз кириб чиқишига рухсат бериш;
-“Ижарага олувчи” билан коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш юзасидан битимлар тузиш;
-коммунал авария холати юзага келса ва бунда «Ижарага олувчи»нинг айби бўлмаса, таъмирлаш ишларини ўз хисобидан кечиктирмасдан амалга ошириш;
-қонун хужжатларида ва мазкур шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаради.

Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling