Бино ва иншоотлар ёки уларнинг кисмларини
V. ИЖАРА НАРХИ ВА ХИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
Download 72 Kb.
|
2022 Риштон Бино ижара шартномаси бой
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Ижарага берувчи"га
- VI. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
- "Ижарага берувчи"
V. ИЖАРА НАРХИ ВА ХИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
5.1. "Ижарага олувчи" шартномада кўрсатилган "Объект"дан фойдаланганлиги учун "Ижарага берувчи"га 3 000 000 (уч млн.)сум ижара шартномаси қонуний кучга кирган кундан бошлаб хар ойининг бешинчи кунидан кечиктирмасдан "Ижарага берувчи"га юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида ижара хақи тўлайди. 5.2.“Ижарага олувчи” томонидан ижарага берилган “Объект”ни тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни амалга оширган тақдирда, ўзининг қилган харажатларини ўзи қоплайди. VI. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ 6.1.Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга ва шартнома-шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ва мазкур шартномада назарда тутилган холлар бундан мустасно. 6.2.Ушбу шартномага хар қандай ўзгартириш ёки қўшимчалар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган хамда тегишли равишда мухр қўйилган тақдирда хақиқий хисобланади. 6.3.Ижарага берилаётган объект "Ижарага берувчи"нинг ўзига зарур бўлгандагина шартномани муддатидан олдин бекор қилишга хақли. 6.4.Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасини амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилади. 6.5.Мазкур шартномани бекор қилишга қарор қилган тараф иккинчи тарафга ўн кун олдин буюртма хат билан ёзма билдиришнома юбориши шарт. 6.6.Тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни бир ой муддат мобайнида бажармаган тақдирда, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклиф билан биринчи тарафни мажбурият бажарилмаган ойнинг охирги кунидан кейин ўн кун ичида ёзма равишда буюртма хат ёки шахсан топшириши билан хабардор қилади. Ушбу таклифга биринчи тараф рад жавоби берган ёки буюртма хат юборилган кундан кейин ўн кун муддат ичида жавоб олмаганидан кейин иккинчи тараф шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш хуқуқига эгадир. 6.7.Тарафлардан бирининг шартномадаги ўз зиммасига олган мажбуриятларни бир ой мобайнида бажармаслиги оқибатида иккинчи тарафга мазкур шартномани тузилишидан умид қилишга хақли бўлган сумма миқдорида зарар етказилиши -шартнома шартларини жиддий бузиш деб хисобланади. 6.8.Шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига тарафлардан бирининг шартнома шартларини жиддий бузиши асос бўлган тақдирда, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга хақли. Download 72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling