Биогаз хакида қисқа сатрларда
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
такдимот хукукида 2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олтинчи қадам
Бешинчи қадам
Биомассани реакторга юклаш ва чиқариб ташлаш тизимлари Звмонавий БГҚларда биогаз ажралиб чиқишини доимийлигини таъминлаш мақсадида реакторни узликсиз ишлатиш оптимал ечим бўлмоқда. Шундай экан ферментатив жараѐнга акс таъсир кўрсатмасдан юклаш ва чиқариб ташлаш зарур. Органик чиқинди таркибига эга бўлган биомассани реакторга юклашдан олдин уни қурилма ѐнида махсус идишда (Бетонланган яма ѐки метал резервуар) йирик ва дағал моддалардан тозаланади ва етарли намликгача суюқлантирилади (реактордаги хароратни кескин туширмаслик учун илиқ сувдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ). Сўнг белгиланган порцияда ва муддатда реакторга юкланади. Реакторга биомассани киритиш ва чиқариш каналлари бир бирларига нисбатан мумкин қадар узоқроқ жойлашиши керак, сабаби реактор ичида биомассани узоқроқ тутиб туриб, яхши ишлов бериш ва янги юкланган биомасса чиқариш каналидан чиқиб кетмаслиги керак. Шунингдек герметиклик нуқтаи назаридан хар иккала тизим ҳам қурилманинг остидан ўрнатилиши керак. Юклаш ва чиқариб ташлаш тизимлари, гидравлик насослар ѐки пневматик компрессорлар ѐрдамида амалга оширилиши мумкин. Кичик қурилмаларда юклаш қўл ѐрдамида ҳам амалга оширилади. Чиқариб ташалаш тизимининг труба баландлиги реактордаги абсолют сатхни таъминлаш мақсадида реакторнинг умумий баландлигидан белгиланган масофада пастда жойлаштирилади. Олтинчи қадам Биогазни йиғиб олиш тизими Биогаз биореакторнинг юқори қисмида йиғилгани учун уни йиғиб олиш жойи реакторни юқорисида жойлашади. Бу тизим реактор тўлақонли жойлаштирилиб, ўрнатилгандан сўнг монтаж қилинади. Газни бир тамонлама харакатини таъминлаш учун газ трубасига сувли тиқин ўрнатилади. Бу тиқин шу билан бирга бир қатор вазифаларни бажаради. Биогаз реактордан иссиқ ҳолда чиқади бу эса атмосфера харорати билан фарқ қилгани учун труба деворларида конденсат суюқликлар ҳосил қилади. Сувли тиқин орқали ўтадиган биогаз, совийди, фильтрланади ва ѐнғин рўй берганда реаторни хавфдан сақлайди. Биогазни йиғиб олиш тизимида замонавий пластик трубалардан ҳам кенг фойдаланиш мумкин. Бундай туркумдаги трубалардан фойдаланишда техника қоидаларига тўлиқ риоя этиш талаб қилинади. Яъни механик деформациядан ва қуѐш нурини тўғри келиб тушишидан ҳимоялаш ва монтож қилингандан сўнг уларни диққат билан текшириб чиқиш керак. Газ сизиб чиқиши сезилганда тизимни тўлиқ ўчириб таъмирлаш зарур бўлади. Қолган барча ҳолларда қалин деворлий газ учун мўлжалланган темир трубалардан фойдаланилади. Одатда унинг диаметри 24 ли бўлганлари кенг қўлланилади. Шунингдек тизимнинг барча трубалари сариқ рангдаги бўѐқ билан бўялиши мақсадга мувофиқдир Бундан ташқари тизимда бир қадар ишончли газ учун мўлжалланган хромланган, шарикли кранлардан фойдаланилади. Улар одатда сариқ рангда бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling