Биогаз хакида қисқа сатрларда
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
такдимот хукукида 2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўққизинчи қадам
Саккизинчи қадам
Аралаштириш тизими Биогаз қурилмасини самарали ишлашини таъминлаш ва шунингдек газ ажралиб чиқишини мўтадиллаштириш мақсадида реактор ичидаги биомасса даврий равишда аралаштирилиб турилади. Жуда ҳам тез фурсатда, узоқ давом этадиган ва жуда ҳам жадал аралаштириш акс таъсир кўрсатиб, биогаз ажралиб чиқишини сусайтириб юборади. Суюқ биомассани хар олти соатда 3 метр секунд тезликда аралаштирш оптимал ҳисобланади. Энг кенг тарқалган аралаштирши тизимлари бу: Механик куракчали; (Б-расм) Пневматик (Барботаж); (А-расм) Гидравлик аралаштириш; (Г-расм) Бундан ташқари суюқликни қиздириш натижасидаги конвекцияли аралаштириш, метал шарчаларга ташқи тамондан магнит таъсир этказиш йўли билан ва кичик реакторларни ўзини тебратиш пассив фойдаланиладиган аралаштиришлар ҳам мавжуд. Тўққизинчи қадам Иситиш тизими Биогаз, биоўғит ва чиқиндиларни самарали зарарсизлантиришда биореакторларнинг иситиш тизими энг ахамиятли кўрсаткичларидандир. Бу тизимни амалга оширишда икки усулдан фойдаланилади: бевосита усул бунда биомассага тўғридан тўғри иссиқ пар ѐки қайноқ сув аралаштирилиб иситилади. Классик услуб ҳисобланади ва бу усулга яна қурилма остидан қиздирилиш ҳам киради. Билвосита усул бунда биомассага харорат иссиқлик алмашгичлар ѐрдамида амалга оширилади. Бу тизимнинг афзаллиги тизимдаги гидравлик суюқликнинг хароратини ростлаш орқали қурилманинг хароратини ҳам ростлаш мумкин. Реакторни монтаж қилишда иситиш тизимига иссиқ сувни (гидравлик суюқлик) юқоридан юбориб пастдан қайтариб олиш керак. Шунингдек қурилманинг ҳароратини назорат қилиш учун уни марказига йўналтирилган термометр бўлиши ва у доимо назоратланиши керак бўлади. Маълумки, метанга бижғитиш учун энг долзарб масалалардан бири бу ҳарорат экан, бу жараѐнни амалга ошириш учун 3-хил харорат мавжуд: 1– Психрофиль харорат Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling