Биогаз хакида қисқа сатрларда


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1535280
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
такдимот хукукида 2019



Тақдимот хуқуқида 
Андижон- 201
9


Биогаз хақида қисқа сатрларда 
Биогаз – бу қаттиқ ва суюқ ҳолдаги органик чиқиндилардан (чорвачилик, парандачилик, 
майиший чиқиндилар ва ўсимликлар қолдиғи шунингдек, шахар оқава сувлар таркибидаги 
чиқиндилар) олинадиган етарли даражадаги арзон экологик ѐнилғи. Биогаз тавсифига кўра 
таркибидаги метан (СН
4
) миқдори табии газ билан деярли бир хил. Шунинг учун биогазни ҳам 
табии газ сингари қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин: 
Овқат тайѐрлашда; 
Иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқаришда; 
Автомобил ѐнилғиси сифатида 
Биогаз олингандан сўнг қолдиқ чиқиндилардан сифатли органик ўғит олиш мумкин. 
Биогазни фақат йирик чорвачилик фермаларидагина эмас балки, якка тартибдаги хўжаликлар 
базасида ҳам олиш мумкин. Агар кичик хўжаликлар бир бирларига яқин жойлашган бўлса, 
марказлаштирилган ҳолда чиқиндиларни бир жойда қайта ишлаб биогаз олиш мақсадга 
мувофиқдир. Бундан биогаз хўжаликларга газ қувурлари орқали етказилади. Ишлаб чиқариш 
жабхасида биогаз қурилмалари саноат ва маиший қурилмаларга ажратилади. Бу 
қурилмаларнинг фарқли жиҳатлари сифатида саноат қурилмаларининг автоматлаштирилганини 
ва йириклигини мисол келтириш мумкин.
Дунѐ амалиѐтларида бу икки турдаги қурилмалар ҳам фаол ишлатилиб келинмоқда. 
Масалан: Хиндистон, Ветьнам ва Непал давлатларида нисбатан кичик (оила учун) турлари 
қўлланилаѐтган бўлса, йирик турдагилари учун Германия давлати 8000 ортиқ сондаги 
қурилмалари билан пешқадамлик қилади. Шунингдек сон жиҳатидан Хитой 40 миллионта, 
Хиндистон 3,8 милионта ва Непалда 20 мингдан ортиқ биогаз қурилмалари борлиги эътиборга 
лойиқ бўлса, Ғарбий европа фермаларининг тенг ярими биогаздан фойдаланишини таъкидлаш 
ўринлидир. Биогаз қурилмаларини ўрнатиш маблағ, куч ва энергия сарфланиши ҳисобига барпо 
этилар экан, унинг барча параметрларига диққат билан эътибор қилинсагина у ўзига 
билдирилган кафолатли ишончни оқлай билади. Яъни: 
Сотиб олишдаги сарфлардаги иқтисод қилиб қолишлик 
- Ёнилғи 
- Электрэнергия 
- Ўғит 
Қўшимча даромад олиш имконияти 
- Биологик органик ўғит савдоси 
- бу орқали қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш 
Биогаз қурилмаларини ўрнатмоқчи бўлганлар қуйидагиларни инобатга олишлари керак: 
Инқирозга учраган хўжалик иқтисодини биогаз қурилмаси билан кўтариб бўлмайди. У 
фақат турмуш тарзини яхшилаш ва хўжаликнинг самарадорлигини таъминлаб туриши 
мумкин. 
Биогаз қурилмаларини ўрнатишга сарфланадиган маблағлар узоқ муддатлик бўлиши 
кераклигини инобатга олган ҳолда унинг қурилиши мукаммал ҳисоб китоб қилиниши 
керак. 
Биогаз қурилималарини ўз ташаббуслари билан қурганлар келажакда ундаги 
камчиликларни ўзлари бартараф эта оладилар 
Биогаз қурилмаси ишлай бошлагндан сўнг унинг атрофидаги йиғилиб қоладиган 
чиқиндилардан ажралиб чиқадиган ноҳуш хидлар бартараф бўлади. 
Биометан ажратиб чиқарувчи метан бактериялари хам нон хамуртуриши каби табиатга 
эга бўлганлиги сабабли ҳам бирекатор кузатувчиларни алоҳида билим ва малакага эга 
бўлиши керак. 
Шу сабабли, кунига бир саоат эътибор ажрата олмайдиганлар учун биогаз қурилмасини 
ўрнатиш тавсия этилмайди. 
Рекаторни ишлатувчилар учун сиқилган газ билан ишлашга қўйилган талабларни 
барчасига риоя этишлари керак. Сабаби биогаз 5% дан 15% гача кислород билан 
аралаштирилганда портлаш эхтимоли юқори.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling