Биринчи қадам
Реактор хажмини танлаш
Хар бир хўжалик учун реактор хажми унинг таркибидаги чорва ва парандалар сонига қараб
алохида белгиланади. Қуйида реактор хажмини танлаш учун зарурий маълумот ва ҳисоб
китоблар келтирилган.
Уй хайвонларининг суткалик чиқадиган чиқинди (гўнг) миқдори
24 кг
4 кг
1,5 кг
30 кг
0,17 кг
Реактор хажмини ҳисоблаш етарлича содда масалан:
Сизнинг хўжалигизда 5 та қорамол бор бу дегани суткасига 120 кг чиқинди тўпланади.
Реакторнинг 2/3 қисмигача суюқ биомасса билан тўлдирилиб, қолгани газ ажралиб чиқадиган
жойлигини инобатга олсак, 80 кг масса яна қўшилади. Шунингдек юклаш 15 % ни ташкил
қилгани учун умумий йиғиндини ўн бешга кўпайтирамиз. Бунда мисол қуйидагича бўлади:
5*24=120*0.67=80
120+80=200*15=3000
Бундан кўриниб турибдики 3 метр куб хажмли резервуардан иборат реактор етарли
бўлар экан. Агар барча шароитлари етарли бўлганда бир метр куб хажмдаги қурилмада ажралиб
чиқган биогаз 0,7 м
3
бўлганини инобатга олсак 3 метр куб хажмдаги реактордан суткасига 2
метр куб биогаз олиш мумкин.
Биогазнинг ўртача сарфлари қуйидагича
1 та одамга 1 порц овқат пишириш учун
0,15...0.3 метр куб
1 литр сувни қайнатиш учун
0,03...0,05 метр куб
1 метр кв яшаш жойини иситиш учун
0,2 метр куб/сутка
Маиший газ горелькалари
0,2...0,45 метр куб/соат
Органик чиқиндилардан ажралиб чиқадиган биогаз миқдори ва таркиби
№
Биомасса таркиби
Биогаз
метр.куб/кг
СН4 миқдори
1
Самон 30 мм узунликда кесилган
0,306
80,0
2
Самон 2 мм узунликда кесилган
0,343
81,0
3
Картошка бўтқаси
0,455
75,0
4
Қанд лавлаги бўтқаси
0,426
85,0
Do'stlaringiz bilan baham: |