ХУЛОСАЛАР
1.
Малеин ангидрид ва акрил кислота асосида молекуляр оғирлиги 2000–
35000 Да оралиғидаги ионоген табиатли, сувда эрувчан полималеин кислота
ва унинг сополимерлари синтез қилиниб, уларнинг молекуляр массавий
катталиклари ҳамда структуралари исботланди. Қуйи молекуляр массали,
қисқа полидисперсликка эга полимерлар олишнинг мақсадли синтезининг
мақбул шароитлари тавсия этилди.
2. Синтез қилинган гомополимер ва сополимерлар асосида ионоген
табиатли полимер композиция («Биосолвент») ишлаб чиқилиб таркибидаги
ИП, СФМ ва юмшоқ нейтралловчи ташкилий компонентлар ўзаро
мутаносибликлари изоҳланади.
3.
«Биосолвент» композициясининг таркибини сифат миқдорий таҳлил
қилиш усуллари яратилди ва Ташкилот стандарти ишлаб чиқилди ҳамда
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш
агентлигидан қайддан ўтказиш учун тавсия этилди.
4.
«Биосолвент» композициясининг Республика ҳудудидаги турли
даражада шўрланган тупроқлар физик-кимёвий кўрсаткичларига таъсири
лаборатория
ва
дала
шароитида
исботланди.
«Биосолвент»
композициясининг самарадорлиги қийин эрувчан тузлар умумий миқдори
назоратга нисбатан 35-40 % гача ювилиши ҳамда тупроқ ғоваклилигининг
20-
30 % га ортиши билан изоҳланади.
5.
Фенологик тадқиқотларда «Биосолвент» композицияси таъсирида
назоратга нисбатан ғўзанинг ўсиши 1,2 марта (20%), нормал ривожланган
ғўза кўчатларининг сони 1,44 марта, ҳосилдорлиги 7-9 ц/га гача ортиши,
шунингдек тупроқ микрофлораси, микроорганизмларнинг сон динамикасини
ўзгартирмасдан, нитрификаторлар сонининг ортишига олиб келади.
6.
«Биосолвент» композицияси шўрланган тупроқларни ювишда
тупроқнинг шўрланиш даражасига қараб гектарига 5-10 литрдан қўлаш
тавсия этилди.
21
Do'stlaringiz bilan baham: |