Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти


- расм. Биосолвент препаратининг тахминий таъсир механизми


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/43
Sana09.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1180165
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43
Bog'liq
polimalein kislota asosida shorlangan tuproqlar samarador melioratsiyasi

11-
расм. Биосолвент препаратининг тахминий таъсир механизми.
Анорганик кислоталар таъсиридан фарқли, эриган тузлар қайта 
кристалланишдан ҳимояланиб, мазкур участкаларда аморф структуралар 
ҳосил бўлади (11-г-расм). Сувда кам эрувчан тузларнинг тупроқ 
қатламларида ҳосил қилган кристаллик (11-в-расм) қатламлараро тешиклар 
ҳосил қилади. Натижада ювиш жараёнида сувда эрувчан тузларни эритиш 
учун сарфланаётган сувнинг қийин эрувчан тузлар ҳосил қилган қатламли 
участкаларга сингиб кириб бориши осонлашади. «Биосолвент»даги 
кислотали функционал гуруҳларнинг нисбати тупроқдаги поливалент металл 
тузлари миқдоридан камлиги тупроқ таркибидаги сувда қийин эрувчан 
тузларни тўлиқ парчалаб, умумий туз баланси ошиб кетишининг олдини 
олади. «Биосолвент» фақат кристаллик қатламларда молекуляр ғоваклар 
ҳосил қилиб бериш билан чекланади. Бу дренаж тизими яхши функция 
бажарувчи ер майдонларида тўлиқ исботланди. 
«Биосолвент» препаратининг ўсимликларнинг морфо-физиологик 
кўрсаткичларига таъсирининг кимёвий асослари. Фенологик тадқиқотларда 
«Биосолвент» препарати таъсирида шўрланган тупроқларда ғўзанинг ўсиш 
жадаллиги тезлиги 1,2 марта (назоратга нисбатан 20%) ортиши аниқланди, 
меъёрий ривожланган ғўза кўчатларининг сони 73 100/га га тенг бўлиб, 
назоратга нисбатан 1,44 марта ортиши, ушбу ер майдонларида пахта 
ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 7–9 ц/га гача ортиши аниқланди.
«Биосолвент» препаратининг фармако–токсик таъсирини тавсифлаш. 
«Биосолвент»нинг сичқонлар учун ЛД
50 
қиймати 3560 (3100÷3600) мг/кг га, 
оқ, зотсиз каламушларда бу қиймат 4125 мг/кг га тенглиги аниқланди. 
Тадқиқотлар натижасида «Биосолвент» препарати заҳарлилик даражаси кам 
бўлган IV гуруҳ моддалар туркимига кириши аниқланди. 
«Биосолвент»нинг тупроқ микроорганизмлари сон динамикасига 
таъсири. «Биосолвент» препарати шўрланган тупроқда 11 та агрономик 
микроорганизмларнинг сон динамикасига салбий таъсир кўрсатмаслиги, 
нитрификаторлар сонини оширувчи таъсир кўрсатиши аниқланди. 
«Биосолвент» ва унинг таркибий қисмларининг помидор уруғининг 
унишига таъсири. Тажрибаларда лаборатория шароитида «Биосолвент» 
помидор («Ойдин» нави) уруғлари унувчанлик даражасига H–ПМК, Na–


20 
ПМК, ПМАС–3 ва ПМАС–1 билан солиштириш асосида ўрганилди, уруғлар 
унувчанлиги ва ўсиш тезлигига стимулловчи таъсир кўрсатиши аниқланди.
Тадқиқотлар асосида «Биосолвент» композициясини Республика 
миқёсида шўрланган тупроқларнинг шўрини ювиш ва шунингдек, 
тупроқнинг 
микро–агрегацион 
структурасини 
оптималлаштирувчи 
десолинизатор–кондиционер сифатида фойдаланиш тавсия этилди. 
«Биосолвент» препаратини кенг миқёсда ишлаб чиқариш ва шўрланган 
тупроқ таркибидаги тузларни ювишда фойдаланиш учун ЎзР Кимёлаштириш 
ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Давлат кимё комиссиясидан 
рухсат олинди. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling