Биосфера тўғрисида таълимот. Ареал флора, фауна, биота
«Биосфера» атамасини Ж.Б.Ламарк (1744-1829) биринчи бўлиб фанга киритди ва унинг маноси ҳаёт тарқалган жой ва ер юзасида бўла-ётган ҳаётий жараёнларга тирик организмларнинг тасири деб ифодалайди
Download 1.44 Mb.
|
3-мавзу. Биосфера
«Биосфера» атамасини Ж.Б.Ламарк (1744-1829) биринчи бўлиб фанга киритди ва унинг маноси ҳаёт тарқалган жой ва ер юзасида бўла-ётган ҳаётий жараёнларга тирик организмларнинг тасири деб ифодалайди.Ламаркдан сўнг Э.Зюсс 1875 йилда (Австрия) «Биосфера» иккинчи бор фанга киритиб унга аниқ тариф беради ва ерда тарқалган махсус қобиқ деб ифодалайди...Биосфера асосан ернинг қаттиқ қобиғи - литосферанинг устки қисми (3 км чуқурликкача), ҳаво қобиғи атмосферанинг қуйи, тропосфера қисмини (15 км гача) ва сув қобиғи- гидросферани (11 км гача) ўз ичига олади. Ҳаётнинг юқори чегараси сайёрани ультрабинафша нурланишдан химоя қиладиган «озон қатлами» (22 км) дан ўтказилади ва биосферанинг умумий қалинлиги 33-35 км деб белгиланади Биосфера хақидаги таълимотнинг асосчиси рус олими, академик В.И.Вернадский(1863-1945) ҳисобланади. В.И.Вернадский биринчи бўлиб ер сайёраси эволюциясида тирик организмларнинг роли ва аҳамиятини очиб берган, биосферани биогеохимик ўрганишни бошлаган.
Органик эволюция давомида тирик организмлар атмосфера ҳавосини, дуне океанининг сувини, тупроқларнинг асосий массасини, минерал бирикмаларининг катта массасини аъзолари, терилари, хужайралари, қонлари орқали минглаб марталаб ўтказган ва бутун ер муҳитини ўзгартирган (акимова,1998).
Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling