Биосфера ва жамият


Download 126.5 Kb.
bet1/2
Sana28.02.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1236533
  1   2
Bog'liq
5 Биосфера ҳақида тушунча, Вернадский таъминоти, ноосфера.


www.arxiv.uz

Биосфера ҳақида тушунча, Вернадский таъминоти, ноосфера.


Режа:



  1. Биосфера тушунчаси, унинг чегаралари такибий қисмлари ва функцияларини.

  2. Биосферада биосмассанинг тарқалиши, моддаларнинг, энергиянинг даврий айланишининг мохияти ва ахамияти.

  3. Биоген играцияда қатнашувчи асосий гурухларни – продуцентлар, консументлар, редуцентларни.

  4. Биосфера эволюциясининг асосий босқичлари, биогенез, ноогенез босқичларининг фарқлари, ноосфера тушунчасининг мохиятини.

  5. Инсонинг биосферага курсатадиган таoсирлари (фойдали ва зарарли) Ўзбекистон шароитида биосферага кўрсатилган зарарли тахсирларини.

  6. Биосферанинг конуниятларини тўғри тушуниш ва ундан тўғри фойдаланишнинг инсоният учун ахамиятини урганиб олишларингиз лозим.




  1. Биосфера тушунчаси, унинг чегаралари такибий қисмлари ва функцияларини.



Биосфера (юнонча биос – хаёт, сфера – шар сўзларидан олинган) тушунчаси фанга биринчи марта австриялик геолог олим Э.Зюсс томонидан тирик организмлар яшайдиган ер қобиғини белгилаш мақсадида киритилган. Биосфера хақидаги таoлимотни рус академиги В.И. Вернадский яратган ва ривожлантирган.
Биосфера - тирик организмлар яшайдиган ва уларнинг таoсирида тинмай ўзгарадиган ер шари қобиғининг бир қисмидир. Ердаги хамма биогеоценозларнинг йиғиндиси умумий экологик система – биосферани хосил қилади. Шундай қилиб, биосферанинг элементар (энг кичик) бирлиги биогеоценозалар хисобланади.
Биосфера тирик ва ўлик таркибий қисмлардан иборат. Сайёрамизда яшайдиган хамма тирик организмларнинг йиғиндиси биосферанинг тирик моддасини ташкил этади. Тирик организмлар, асосан Ернинг газсимон (атмосфера) суюқ (гидросфера) қаттиқ (литосфера) геологик қобиқларида жойлашган. Кейинги маoлумотларга қараганда биосферанинг юқори чегараси денгиз сатхидан 22 км баландликда, атмосферанинг қуйи қатлами тропосферада жойлашган.
Хаёт гидросферанинг хамма қисмида ҳатто энг чуқур – 11 км гача бўлган жойларда хам учрайди. Хаёт ернинг қаттиқ қобиғи литосферанинг юқори қатламларида 3-4 км чуқурликкача бўлган масофада тарқалган. Биосферанинг қуйи чегараси океанларнинг энг чуқур жойларига ва литосферада нефтp бор бўлган, анаэроб бактериялар яшайдиган қисмларига тарқалади. Биосферанинг ўлик таркибига атмосферанинг, гидросферанинг ва литосферанинг моддалар ва энергия алмашинуви жараёнида қатнашувчи қисмлари киради.
Сайёрада хаёт чегаралари биосферанинг чегараларини аниқлайди. Биосфера – Ернинг тирик организмлар яшайдиган геологик қобиқларининг бир қисмидир.
Биосферанинг ўзига хослиги организмлар фаолияти томонидан ирода қилинувчи моддаларнинг даврий айланишидир. Биосфера энергияни ташқаридан – қуёшдан олгани учун очиқ система хисобланади. Тирик организмлар моддалар даврий айланишини ирода қилиб, сайёранинг юзасини ўзгартирувчи кучли геологик омил хисобланади.
Тирик модданинг функциялари. Тирик модданинг қуйидаги асосий биокимёвий функциялари мавжуд:

  1. газ алмашиниши; 2) оксидланиш қайтарилиш; 3) концентрациялаш, жамғариш;

4) биокимёвий.
Газ алмашиниш функцияси фотосинтез ва нафас олиш жараёнларига боғлиқ. Автотроф организмларнинг органик моддаларни синтезлаш жараёнида қадимги атмосфера таркибидаги корбонат ангидрид кўп миқдорда сарфланади. Яшил ўсимликлар тоборо кўпайиб бориши билан атмосферанинг газ таркиби хам ўзгара бошлайди. Корбонат ангидрид миқдори камайиб, кислород орта бошлайди. Атмосфера таркибидаги кислороднинг хаммаси тирик организмлар фаолияти натижасида хосил бўлади. Нафас олиш жараёнида кислород сарфланиб, карбонат ангидрид хосил бўлади ва яна атмосферага чиқарилади. Шундай қилиб тирик организмларнинг фаолияти натижасида хосил бўлган атмосфера хозирги даврда хам уларнинг фаолияти туфайли сақланиб туради.
Концентрациялаш функцияси – тирик организмлар томонидан атроф-мухитда таркқалган кимёвий элементларнинг тўпланишидир. Ўсимликлар фотосинтез жараёнида кимёвий элементларни тупроқда, калий, фосфор, азот, водород ва бошқаларни, ҳаводан углерод олиб хўжайранинг органик моддалари таркибига киритади. Жамғариш функциялари туфайли тирик организмлар кўп миқдорда чўкма жинсларни, масалан, бўр, оҳак жинсларини ҳосил қилади.
Оксидланиш–қайтарилиш функцияси – ўзгарувчан валентликка эга бўлган кимёвий элементларнинг темир, олтингургут, марганец, азот ва бошқаларни айланишини таoминлайди. Масалан: тупроқдаги хемосинтезловчи бактериялар ана шу жараёнларини амалга оширади. Шунинг натижасида Н2S , темир рудасининг баoзи турлари, хар хил азот оксидлари хосил булади.
Биокимёвий функциялар тирик организмларнинг хаёт фаолияти давомида ва уларнинг ўлимидан кейин биокимёвий жараёнларни таoминлайди. Биокимёвий функция организмларнинг озиқланиши, нафас олиши, кўпайиши, ўлган организмларнинг парчаланиши, чириши билан боғлиқдир.
Биомасса, қуруқлик юзаси ва океан биомассаси.
Биосферадаги тирик моддаларнинг умумий массаси биомасса дейилади. Хозирги даврда Ерда яшайдиган ўсимликларнинг 500 мингга яқин тури, хайёвонларнинг эса 1,5 миллонга яқин тури аниқланган. Шуларнинг 93%и қуриқликда, 7%и эса сувда яшайди.
Қуйидаги жадвалда сувда хам қуриқликда яшовчи организмларнинг қуруқ массаси тонналардан ифодаланган.


Ердаги организмлар биомассаси

Қуруқ моддалар

Қитoалар

Океанлар




Яшил ўсим-
ликлар

Хайвон-
лар ва микро-организмлар

Йигиндиси

Яшил ўсим-
ликлар

Хайвон-
лар ва микроорга-низмлар

Йигиндиси

Умумий йиғиндиси

Тонна

2,4 х1012

0,02 х 1012

2,42 -1012

0,0002 х 1012

0,003 х 1012

0,0032 х1012

2,4232 х 1012

Фоиз

99,2

0,8

100

6,3

93,7

100



Жадвалдан кўриниб турибдики, океанлар ер юзининг 70 фоизини эгаллашига қарамай, Ер биосмассасининг 0,13 фоизини хосил қилади. Ўсимликлар маoлум бўлган организмлар турларининг 21 фоизини, Ер биомассасининг 99 фоизидан ташкил этади. Хайвонлар турлари барча организмларнинг 79 фоизини қамраб олганига қарамай, уларнинг биомассасидаги хиссаси 1 фоиздан камроқдир. Хайвонларнинг ичида 96 фоизи умиртқасизлардан, 4 фоизи эса умиртқалилардан иборат. Умиртқаликларнинг эса фақат 10 фоизи сут эмизувчиларга тўғри келади. Келтирилган маҳлумотлар Ерда яшайдиган организмларнинг асосий купчилиги хали эвалюцияда юқори поғонага кўтарилмаганлигидан далолат беради. Тирик моддалдар ўзининг массасига кўра ўлик моддаларнинг фақат 0,001 – 0,02 фоизинигина хосил этса хам, лекин биосферанинг асосий функцияларини амалга оширишда энг мухим рол ўйнайди. Тирик моддалар биосферанинг энг мухим таркибий қисми бўлиб, геокимёвий жараёнлар натижасида Ернинг бошқа қобиқларига жуда катта таoсир кўрсатади.


Қуриқлик биомассаси. Қуриқлик юзасининг турли қисмларида биомассанинг миқдори бир хил эмас. Қутблардан экваторгача биомасса миқдори ва организмлар турларининг сони тобора ортиб боради. Айниқса, тропик ўрмонларда ўсимликлар турлари жуда кўп бўлади, зич ва бир неча ярусларда ўсади. Ҳайвонлар хам хар хил ярусларда жойлашади. Экватор биогеоценозларида хаёт зичлиги жуда юқори бўлади Организмлар ўртасида яшаш жойи, озиқ-овқат, ёруғлик, кислород учун кучли рақобат кузатилади. Қктбларда бунинг аксини курамиз. Одамнинг таoсирида биомасса хосил бўладиган майдонлар кескин ўзгариши мумкин. Шунинг учун хам саноат ва қишлоқ хўжалик максадларида тибиий ресурсдан оқилона фойдаланиш зарур. Қуруқлик юзасининг асосий қисмини тупроқ биогеоценозлари эгаллайди. Тупроқнинг ҳосил бўлиши жуда мураккаб жараён бўлиб, унинг таркиб топишида тоғ жинслари бирламчи ахамиятга эга. Тоғ жинсларига микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг таoсирида Ернинг тупроқ қатлами аста-секин шаклланади. Организмлар ўзининг таркибида биоген элементларини тўплайди. Ўсимлик ва ҳайвонлар ўлганидан, парчаланганидан кейин улардаги элементлар тупроқ таркибига ўтиб, биоген элементлар тўпланиб боради. Шунингдек охиригача парчаланиб улгурмаган органик моддалар хам тупрокда тупланади. Тупрокда тирик организмлар хам зич жойлашган. Масалан, 1т қора тупроқда микроорганизмларнинг сони 25х108 га етиши мумкин, 1 га тупроқда 2,5 миллионга яқин ёмғир чувалчанги яшаши мумкинлиги аниқланган. Тупроқда газлар алмашиниши хам тинмасдан давом этиб туради. Ҳаво таркибидаги кислород ўсимликларга ютилади ва кимёвий бирикмалар таркибига киради. Азот эса айрим бактериялар томонидан ўзлаштирилади. Кундузи тупроқ қизиганда ундан карбонат ангидрид, водород сулғфид, аммиак ажралади. Шундай қилиб, тупроқ биоген усулида хосил булади. У анорганик ва органик моддалардан хамда тирик организмлардан ташкил топади. Биосферадан ташқарида тупроқнинг ҳосил бўлиши мумкин эмас. Тупроқ тирик организмларнинг яшаш мухити бўлиб, ундан ўсимликлар ўзига озиқ моддалар билан сувни олади. Тупроқда кечадиган жараёнлар моддаларнинг биосферада айланишининг таркибий қисмини ташкил этади. Одамнинг хўжалик фаолияти кўпинча тупроқ таркибининг тобора ўзгаришига, ундаги микроорганизмларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун хам тупрқдан оқилона фойдаланиш тадбирлари ишлаб чиқилиши зарурдир.
Океан биомассаси. Сув биосферанинг мухим таркибий қисмларидан бўлиб, тирик оргнизмларнинг яшаши учун энг зарур омиллардан бири ҳисобланади. Сувнинг асосий қисми океан, денгизлардаю Океан ва денгиз суви таркибига 60 га яқин кимёвий элементдан иборат бўлган минерал тузлар киради. Организмлар хаёти учун жуда зарур бўлган кислород ва карбонат ангидрид газлари сувда яхши эрийди. Сувдаги хайвонлар нафас олиш жараёнида карбонат ангидрид ажратади. Ўсимликлар фотосинтези натижасида эса сув кислород билан бойийди. Океан сувларининг 200 м гача бўлган эқори қатламида бир хўжайрали сув ўтлари жуда кўп бўлиб, улар микропланктонни (юнонча «планктос» - сайёр, кўчиб юрувчи деган сўздан олинган) хосил қилади. Сайёрамиздаги фотосинтез жараёнининг 30 фоизга яқин сувда кечади. Сув ўтлари қуёш энергиясини қабул қилиб, уни кимёвий реакциялар энергиясига айлантиради. Сувда яшайдиган хайвонларни озиқланишида планктон асосий ахамиятга эгадир. Сувнинг тупига ёпишиб хаёт кечирадиган организмлар бентос деб аталади ( юнонча «бентос» - чуқурдаги деган сўздан олинган). Океаннинг тупида жуда кўп бактериялар мавжуд бўлиб, улар органик моддаларни онорганик моддаларга айлантиради. Гидросфера хам биосферага кучли таoсир кўрсатади. Гидросфера сайёрада иссиқлик ва намликнинг тақсимланишида, моддалар айланишида мухим рол ўйнайди.

БИОСФЕРАДА МОДДАЛАРНИНГ ДАВРИЙ АЙЛАНИШИ ВА ЭНЕРГИЯНИНГ ЎЗГАРИШИ.




  1. Download 126.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling