Ҳужайра ва тўқималарни in vitro шароитида ўстириш - Ҳужайра ва туқимларни in vitro шароитда ўстириш (изоляцияланган муҳитда) янги сорт ва турларни яратишда, тўқима ва органларда юзага келадиган паталогик ўзгаришларни олдини олиш ёки қайта тиклашда муҳим аҳамиятга эга.
- Ушбу йўналишда соматик ҳужайрларни клонлаштириш асосида ўзига хос ўзгарувчанликни юзага келтириш, ҳужайра ва тҳқима даражасида ўзгарувчанлик, генетик биохилмахилликка асосланган соматик ҳужайралар гибридизацияси, шароитга мос белгиларга эга бўлган формаларни шакллантириш каби биологик ва технологик имкониятларни юзага келтиради.
- Шунингдек, ҳужайравий технология вегетатив ривожланувчи вируссиз тўқима ва формалар шакллантириш имконини беради.
Ривожланиш босқичлари: - 1. Донор ўсимлик ёки биологик объектни танлаш ва яхши ривожланувчи стерил ўсимтани олиш.
- 2. Максимал миқдордаги меристиматик клонлар олингандагина ўзига хос микроривожланиш жараёни амалга ошади.
- 3. Шаклланган ва ривожланаётган пояларда илдизларни ҳосил бўлиши.
- 4. Ўсимликларни иссиқхонада ўстириш ва кейинги босқичларда дала шароитига ўтказиш.
Микроклонал кўпайтириш методлари: - Мавжуд меристиматик тўқималарни фаоллантириш (поя апекси, поянинг учки ва уйқудаги куртаклари).
- Куртак эмбрионнинг ҳосил бўлишини тезлаштириш (de novo):
- эксплант тўқималарда поя ёки бошқа органларни шакллантириш;
- соматик эмбриогенез индукцияси;
- бошланғич ва кўчириб ўтқазилган каллус тўқималар деференциацияси.
Ўсимликнинг меристиматик тўқимаси ривожланишини фаоллаштириш – асосий методлардан бири сифатида - 2 йўли бор:
- Гормонсиз изоляцияланган муҳитда (in vitro) ўсаётган ўсимликнинг учки меристиматик тўқимасини кўчириб ўтказиш (черенкование)
- Озиқа муҳитга цитокинин ёки унинг типидаги моддалар қўшиш асосида поянинг ривожланишини индукциялаш
Do'stlaringiz bilan baham: |