Биотехнологияфанига кириш


Download 1.3 Mb.
bet4/23
Sana28.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1015716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Biotechnology & mol biol

Замонавий биотехнология

  • Фан ва ишлаб чиқариш соҳаси сифатида 3 та асосий ривожланаётган йўналишни ўз ичига олади:
  • молекуляр биология ва генетик инженерия;
  • микробиология ва микробиологик ишлаб чиқариш;
  • Ҳужайра ва тўқима (ўсимлик ва ҳайвон)ларни in vitro шароитида ўстириш.
  • Молекуляр даражадаги биотехнологик ишлаб чиқариш 3 та босқичдан иборат.
  • 1. Хом ашёга бошланғич ишлов бериш.
  • 2. Ферментация ва биотрансформация;.
  • 3. Охириги ишлов бериш: ўсиш шароитидаги моддалар ёки ҳужайрали массадаги компонентлардан тозалаш.

Молекуляр биотехнология кўпгина фанларнинг тадқиқот натижаларига таянади ва кенг ассортиментдаги коммерциал маҳсулотлар ва усуллар яратишга имконият яратади

Ўзбекистонда биотехнология

  • Академик А.Г.Холмуродов (1939-1996) фузариум авлодига мансуб замбуруғлардан НАД-коферменти ва витаминлар комплекси (В гуруҳига кирувчи витаминлар, витамин РР, Q 10 ва х.к.) тайёрлаш технологиясини яратди. Академик М.И.Мавлоний Ўзбекистонда учрайдиган ачитқи замбуруғларни таҳлил қилиб, уларни нонвойчилик, виночилик ва чорвачиликка қўл келадиган турларини топди ва улар асосида махсус хамиртурушлар ва виночилик учун ачитқи тайёрлаш технологияларни яратди.
  • Профессор Қ.Д.Давранов МДҲ мамлакатларида биринчилардан бўлиб ёғ парчаловчи липаза ферментини тайёрлаш технологиясини яратди.
  • Б.ф.д. Ж.Ташпулатов, сомон ва ғўзапояни парчалашда "триходерма харзианум" деб аталлган замбуруғ ферментларидан фойдаланиш мумкинлигини илмий асослаб берди
  • Ўзбек олимларидан Т.Г.Гуломова, З.Р.Ахмедова, С.М.Ходжибоева, З.Ф.Исмоилов, И.Ж.Жуманиёзов ва бошқалар мамлакатимизда микроб биотехнологиясининг ривожлантириш устида чуқур илмий ва амаллий ишлар олиб бормоқдалар.

Мамлакатимиз равнаки учун биопрепаратларини ишлаб чиқариш зарур:

  • Озиқ-овқат ва чорвачилик учун оқсил моддалари;
  • Аминокислоталар;
  • Органик кислоталар (лимон кислотаси ва уни ўрнини босадиган моддалар);
  • Антибиотиклар (биринчи навбатда 4 - 5 авлодга мансуб антибиотиклар);
  • Витаминлар;
  • Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқариш.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling