Биотиббиёт муҳандисининг малака тавсифномаси
Ушбу биотиббиёт муҳандиси малака тавсифномаси қуйидаги холларда қўлланилади
Download 93 Kb.
|
биотиббиёт мухандислиги малака тавсифномаси
Ушбу биотиббиёт муҳандиси малака тавсифномаси қуйидаги холларда қўлланилади:
-ушбу йўналишдаги мутахассисларга бўлган этиёжни олдиндан кўра билиш, дипломолди, дипломдан кейинги таълим ва адаптация ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилишида; -тайёрлов, қайта тайёрлашни такомиллаштиришда, малака талабларини оширишда, профессионал фаолият йўналтиригш ва тахлил этишда, - магистратура битирувчиларининг якуний аттестация ўтказишда Давлат имтихон хайъати мақсад ва вазифаларини аниқлашда; -олий таълим муассасаларида ва дипломдан кейинги тиббий таълим муассасаларида давлат ўқув меъёрлари, ўқув дастурлари, ўқув режалари ва тегишли йўналишларда ишчи дастурлар ишлаб чиқишда; - биотиббиёт муҳандислиги шифокори фаолиятини бахолаш ва назорат қилиб боришда. Биотиббиёт муҳандиси профессионал тасдиқланиши ва фаолият шартлари Биотиббиёт муҳандиси – малакали мутахассис хисобланади ва ахолининг касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича қўлланиладиган аппаратлар ва ускуналарни ишлатиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги биотиббиёт техник тизимларини, турли мақсадларга мўлжалланган қурилмаларни ва комплексларни компьютер технологиялари ёрдамида лойиҳалаштириш; биотиббиёт техник элементлари, қурилмалари ва тизимларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш технологиясини лойиҳалаштириш ва жорий этиш; илмий-амалий тадқикотлар олиб бориш, биотиббиёт техник қурилмалари ва турли мақсадларга мўлжалланган тизимларини ишлаб чиқиш, ишга тушириш, синовдан ўтказиш, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил қилишни олиб бориш учун етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади. Биотиббиёт муҳандиси ахолининг соғлиқни сақлаш сохасида ўз профессионал фаолиятини Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг тиббий-профилактика муассасаларининг тегишли йўналиш бўғинларида олиб боради: -қишлоқ врачлик пунктлардаги, қишлоқ оилавий поликлиникалардаги, шахар оилавий поликлиникалардаги, кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги, касалхоналардаги, тиббий марказларида ва тиббий-профилактика муассасаларининг бўлимларида; -олий тиббий маълумотга эга бўлган мутахассислар фаолият юритиши лозим бўлган соғлиқни сақлаш тизимининг Тегишли номланиш асосида ташкилот ва муассасаларида; -соғлиқни сақлаш ташкилотлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида, Тегишли номланишда кўзда тутилган олий тиббий маълумотга эга мутахассислар эгаллаши мумкин лавозимларда. Download 93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling