Бир миллион дастурчи
VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
Download 46.79 Kb.
|
10 ilova Bir million dasturchi shartnomasi 16 dan katta daromadga
- Bu sahifa navigatsiya:
- VIII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
- IX. ФОРС-МАЖОР
VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
7.1. Ушбу шартнома шартлари ва шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги учун томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан жавобгарликка тортиладилар. 7.2. Банк кредитнинг ўз вақтида берилиши ва ҳисоб-китобларнинг тўғри амалга оширилиши юзасидан жавобгардир. 7.3. Карздор томонидан кредит маблағлари мақсадсиз фойдаланилганда, қарздор мақсадсиз фойдаланилган маблағ қийматининг 20 фоизи миқдорида банкка жарима тўлайди. 7.4. Тўланган пеня ва жарималар томонларни мажбуриятларнинг ва шартнома шартларининг келгусидаги бажарилишидан озод қилмайди. 7.5. Ушбу шартнома ёки унинг ижроси билан боғлиқ масалалар юзасидан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун доирасида томонларнинг ўзаро келишувига кўра музокаралар асосида ҳал қилинади. Ўзаро келишувига кўра музокаралар асосида бир тўхтамга келишнинг иложи бўлмаганда, низолар ва келишмовчиликлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ______________________________________ судида кўриб чиқилади. VIII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 8.1. Ушбу шартнома Томонлар тарафидан имзоланган ва қарздор томонидан кредитлаш учун таъминот турларидан бири тақдим қилинган пайтдан бошлаб кучга киради ва “____” ____________________ 20___ йилга қадар амал қилади. 8.2. Томоналарнинг шартнома амал қилиш муддати тугагунга қадар юзага келган мабуриятлари мазкур мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунига қадар сақланади. IX. ФОРС-МАЖОР 9.1. Агар шартнома кучга киргандан сўнг, тарафларнинг эрки ва истагига боғлиқ бўлмаган ҳамда олдиндан кўра билиш ёки олдини олиб бўлмайдиган, фавқулодда вазиятлар оқибатидаги енгиб бўлмас куч туфайли тарафлар мазкур шартнома бўйича олган мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажара олмасалар (форс-мажор), бунинг учун улар жавобгарликдан озод этиладилар. 9.2. Қуйидагилар фавқулодда вазиятлар (форс-мажор) бўлиб ҳисобланади: сув тошқини, ёнғин, зилзила, портлаш, бўрон, ер кўчкиси, эпидемия ва бошқа табиат ҳодисалари, уруш ёки ҳарбий ҳаракатлар, фуқаролик тартибсизликлари, террорчилик ҳаракатлари. 9.3. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганда мажбуриятлар бажариш муддати бундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари давом этган вақтга мутаносиб равишда кечиктирилади. 9.4. Тарафлар форс-мажор ҳолатлари вужудга келганлиги ва тугаганлиги ҳақида зудлик билан ёзма равишда бир-бирларини хабардор қилишлари лозим. 9.5. Форс-мажор ҳолатига асосланаётган тараф, ваколатли давлат идорасининг бундай ҳолатларнинг вужудга келганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатини тақдим этиши шарт. Download 46.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling