Бир миллион дастурчи
Download 46.79 Kb.
|
10 ilova Bir million dasturchi shartnomasi 16 dan katta daromadga
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сертификат
- Маълумотнома
- Ёшлар ишлари агентлиги
Қарздор – «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ҳамда компьютер сотиб олиш мақсадида истеъмол кредити олган ва кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятига эга, ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).
Сертификат – Uzbekcoders.uz сайти орқали «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга бериладиган ҳужжат ёки ёшларнинг IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш бўйича иштирокчи сертификати ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат. Маълумотнома — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан кредит олувчига истеъмол кредити бўйича Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллиги берилиши ва/ёки мазкур кредитнинг фоиз тўловлари компенсация қилинишига асос бўлувчи ҳужжат (тақдим қилинганига 90 (тўқсон) календарь кундан ошмаган бўлиши лозим). Ёшлар ишлари агентлиги – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига мувофиқ ташкил этилган ва ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечим топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга давлат бошқарув органи (кейинги ўринларда – “Агентлик”). Компенсация - «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ҳамда компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун (базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда) истеъмол кредити олган ёшларнинг кредитлари бўйича фоиз тўловларининг тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – “жамғарма”) орқали қоплаб берилиши. Download 46.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling