Биринчи боб. Концепт терминининг когнитив тилшуносликда ва лингвомаданятшуносликдаги ўрни ва аҳамяти
Download 1.73 Mb.
|
Антиплиагат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи боб учун хулоса
Фразеологик бирликлар: to bite your tongue, get your tongue round something, to give the (rough) edge of your tongue, to hold your tongue, to keep a civil tongue, to (a) slip of the tongue, on the tip of your tongue, tongue in cheek, tongue-lashing, tongue-tied, tongues are wagging, set tongues wagging, silver-tongued, keep a civil tongue in head, to stick one's tongue in one's cheek, with (one's) tongue in (one's) cheek, with (one's) tongue hanging out;
Юқоридаги тамойиллар талабга жавоб бермайдиган ҳолларда калька усулидан, яъни сўзма-сўз таржима қилиш тавсия этилади. Шу усул орқали таржима тилига кўпгина янги фразеологи бирикмалар киритилади. Бундай ҳол кўпинча антик адабиётлар таржимаси жараёнида рўй беради (Масалан, Ахиллес тили (нозик жойи). Бунда таржимани ўқувчилар учун янги киритилган фразеологик бирикмага изоҳ берилади. (Мас., юнон афсонасидан олинган каби). Бунда фразеологик бирикма ўзининг образлилиги в ассоциатив характерини қисман йўқотади. Иккинчи боб учун хулоса "Концепт", "тушунча", "маъно" атамаларини бир хил деб бўлмайди, улар турли хил субъектлардир: концепт маънодан кенгроқдир ва тушунча аллақачон маънога эга. Концепт денотатив хоссалари ҳақидаги билимларнинг бутун мажмуасидир; у мавзуга воқеадан ташқари, барча коммуникатив аҳамиятга эга маълумотларни ўз ичига олади. Биринчи навбатда, бу тил тизимида ушбу белгининг ўрни кўрсаткичлари, унинг парадигматик, синтагматик ва сўз ясовчи алоқаларини эгаллаган. Концептнинг семантик тузилмаси шунингдек, лингвистик белгининг экспрессив ва ифодаловчи функциялари билан боғлиқ барча прагматик маълумотларини ўз ичига олади. Тилшуносликда соматизмлар таркибидаги сўзларнинг айрим грамматик воситаларнинг полисемантик характери тилнинг бу ноёб бирликлари ўртасидаги вариантлилик, синонимик ва омонимик муносабатларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Тилларнинг таъсир имкониятлари янгича бир мазмун ва шаклда намоён бўлади. Улар ўртасидаги антонимик муносабатлар эса объектив олам зиддиятларини бир ифода мисолида когнитив талқин этишнинг ҳосиласидир.Соматизмлар таркибидаги бу каби синтагматик муносабатлар жараёни оламнинг тил манзарасини нафақат ранг-баранг кўринишларда тасаввур қилиш ва талқин этиш, балки турли шакллар ва стилистик жилоларда ифодалаш имконини беради. Инглиз тили изоҳли луғатлар устида ўтказилган таҳлилларда “tongue” концепти полисемантик хусусиятга эга эканлиги ва алоҳида олинганда ҳам, сўз бирикмалари ёки фразеологик бирикмалар таркибида келганда ҳам, турли-туман маъноларни касб этиши мумкинлигини мисоллар ёрдамида кўрсатилди. Инглиз тилида “tongue” лексемаси орқали ифодаланувчи қўшма сўзлардан ташқари қўшма ясама таркибли сўзлар ҳам мавжудлиги ва улар турли хил моделларда асослаб берилди. “Tongue” концептини ўрганишнинг лингвистик модели бир неча босқичларни ўз ичига олади. Биринчи босқичнинг мазмуни ва тузилишини аниқлаш, иккинчи босқичнинг мақсади - инглиз тилида“tongue” концептини объективлаштирувчи турли лингвистик воситаларни тизимлаштиришдир. Инглиз тилида “tongue”концептини ҳосил қилувчи лексемасининг 11 та мадели ишлаб чиқилди ва унинг маънолар мажмуи семантик гурухга ажратиб мисоллар ёрдамида асослаб берилди. Ўрганилган адабиётларга таянган холда,“tongue” концептини ифодаловчи лексемаларнинг статистик таҳлил қилинди. Шунингдек, “tongue” концептига оид фразеологик бирликлар кенг таҳлилга тортилиб, инглиз тилида “tongue” концептини ифодаловчи фразеологик бирликларни 10 стуктуравий маделлари ишлаб чиқилди. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling