Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи
Download 0.89 Mb.
|
4-1ЎРҚ-589 09.12.2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқа аҳоли пунктлари
Изоҳ: 1. Жисмоний шахс: а) бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайди; б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширган тақдирда, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этиши керак; в) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, солиқнинг қатъий белгиланган суммасини рўйхатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юқори ставка бўйича рўйхатдан ўтказилган жойда тўлайди. г) I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар, фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар, қатъий белгиланган сумманинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди. д) ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товарлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда («Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлганда) қатъий белгиланган солиқ суммасини тўлашдан озод этилади. 2. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасида солиққа тортилади. 3. Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи жисмоний шахслар ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар. Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар айланмадан солиқни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда умумбелгиланган солиқларни тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон Қонунига 14-ИЛОВА Маҳаллий йиғимларнинг чегараланган ставкалари
Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling