67
шароитида замонавий корхона ва ташкилотлар аниқ бизнес-режасисиз фаолият олиб
бориши мумкин эмас. Бу фикр,
шу жумладан, газета таҳририятига ҳам тааллуқли.
Ташкилотнинг барча бўлим ва бўлинмаларида ишлаб чиқариш ва молия интизомини
мустаҳкамлашда бизнес-режанинг ўрни катта. У жамоани самарали бошқариш
ва унинг
фаолиятининг юқори натижа беришини таъминлаш воситаси сифатида намоён бўлади.
Бизнес-режа таҳририятнинг бутун молиявий фаолиятини режалаштиришнинг асоси бўлиб
ҳисобланади. Уни навбатдаги молия йили (ёки иккинчи ярим йил) учун ишлаб чиқишади.
Шунингдек, у узоқ муддатли ҳам бўлиши мумкин. Уни тайёрлаш таҳририятнинг молиявий
менежери зиммасида бўлиб, уни муҳокама этиш ва тасдиқлашда бош менежер ҳамда бош
муҳаррир иштирок этишади. Бизнес-режада таҳририятнинг
барча харажат ва даромадлари,
фаолиятининг молиявий натижалари, бозор талаблари акс эттирилади.
Бизнес-режа белгиланган, маълум бир меъёрларга бўйсунувчи тартибда ишлаб чиқилади.
Унинг асоси типидан қатъи назар ўзгармас бўлади.
Таҳририят ижодий бўлинмалари ва уларнинг ходимлари ишини бизнес-режалаштириш
тижорат бўлимларига нисбатан қийин кечиши аниқ. Бунга эришиш учун журналистларда
иқтисодий фикрлаш кўникмаларини, фаолиятга бизнес-режалаштиришни жорий этиш ва
уни бажариш уларнинг манфаатларига мос келишини тушуниш
маданиятини
шакллантириш зарур бўлади.
Иккинчи боб
Do'stlaringiz bilan baham: