Биринчи қисм
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мухбир
- Учинчи боб Котибият фаолияти
Таҳририятнинг ўз мухбири таҳририят манфаатларини ҳудудда ҳимоя қилади ва ўзига
тегишли ҳудуддан журналистиканинг барча жанрларини қўллаган ҳолда материал тайёрлайди.Ўз мухбир мамлакатнинг бирор бир вилоятида таҳририятнинг вакили сифатида фаолият юритади ва газетанинг ҳар бир сонида ана шу ҳудудда содир бўлган воқеа-ҳодисаларни ёритиб боради. Мухбир ўзига бириктирилган ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, маиший хабар ва янгиликларни тезкорлик, холислик билан ёритади ва газета саҳифаларига мос тарзда ёзади. Мухбирнинг асосий вазифалари ва мажбуриятлари: - Жойлардан жўнатилган хабар ва янгиликларда келтирилган фактларнинг тўғрилигига жавоб беради; - мухбир ўз ҳудуди тасарруфидаги объектларда ўтказилган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган барча тадбирларни ўз вақтида ёритиши лозим; - таҳририятга муаллифлардан келаётган хатларни қайта ишлайди; - газетага сифатли, журналистика жанрларидан унумли фойдаланган ҳолда ранг- баранг таҳлилий материаллар ёзади; - жойларда касбий ахлоқ меъёрини бузмаслиги, ўз имиджини, мавқеини сақлаши ва ахборот узатишда ўта тезкор бўлиши даркор. 70 Учинчи боб Котибият фаолияти Таҳририят котибияти газета фаолиятини кундалик тезкор бошқариб бориш вазифасини бажаради. Котибиятнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир: - таҳририят фаолиятини режалаштириш; - газетанинг ҳар бир сонини нашрга тайёрлаш; - махсус ва ҳудудий (ўз) мухбирлар фаолиятига раҳбарлик қилиш; - таҳририятнинг техник бўлим ва бўлинмалари ишига бошчилик қилиш; - бўлимларнинг ижодий иш жараёнларини ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш. Котибиятни бежизга “таҳририятнинг юраги” деб аташмайди. Чунки газетанинг ҳар бир сонини нашрга тайёрлашни режалаштириш ва тайёрлаш, ижодий гуруҳ ва бўлимларнинг фаолиятини назорат қилиш асносида таҳририят бошқаруви ҳамда иш юритишдаги барча воситалар айнан котибият зиммасида бўлади. Айнан котибиятда газетанинг янги сони макетлаштирилади, саҳифаларга жойлаштириладиган мақола, хабар, сурат ва бошқа материаллар танланади, заруратга қараб улар алмаштирилади, қисқартириш киритилади, бошқа саҳифаларга ўтказилади ва ҳоказо. Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, котибиятда журналистик фаолиятнинг барча турлари бир жойга жамланган бўлади. Масъул котиб (йирик нашрларда унинг ўринбосари лавозими ҳам бўлади) таҳририятдаги энг малакали ва тажрибали журналист ҳисобланади. У бадиий таҳрирни, газетани макетлаштириш, безаш ва саҳифалаш техникасини, газета полиграфиясига оид билимларни, газета сонини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ барча жараёнларни мукаммал билади. Газета қанча йирик, яъни саҳифалари кўп, формати эса катта, кундалик ёки ҳафтасига бир неча марта нашр этиладиган бўлса, котибиятда шунга яраша кўп одам ишлайди. Бошқа газеталарда ва журналларда эса масъул котиб юқоридаги ишларнинг барчасини бажаради. Даврий нашр ва жамоа ишини моделлаштириш, режалаштириш, газета сонини тайёрлаш ва уни босмадан чиқариш жараёнига раҳбарлик қилиш котибият вазифасига киради. Шунингдек, котибият барча ижодий бўлимлар фаолиятини назорат қилади. Котибиятни масъул котиб бошқаради. Унинг тасарруфига барча техник ходимлар - мусаҳҳиҳ, саҳифаловчи-дизайнер, компьютер тизимининг маъмури ҳам киради. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling