Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/65
Sana30.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1734326
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма

Масъул котиб лавозимига камида 3-4 йиллик иш стажига эга бўлган журналистлар ёки 
матбаачилик бўйича мутахассислар тайинланади. Таҳририят масъул котиби қуйидагилардан 
бохабар бўлиши шарт: 
- ОАВ тўғрисидаги қонунлар ва матбуотга тегишли бўлган барча меъёрий ҳужжатлар; 
- ахборот ишлаш хусусиятлари
- муаллифлик ҳуқуқи асослари
- муаллифлар билан шартномалар тузиш; 
- материалларни чоп этишга тайёрлаш; 
- нашрнинг бадиий-техник жиҳози асослари ва таҳрир қилиш услублари; 
- газета чиқариш жараёнидаги стандартлар, техник вазифалар ва шартлар
йўриқномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар; 
- замонавий техник воситалардан фойдаланиб, ахборотни қайта ишлаш услублари; 
- меҳнат ва бошқарувни ташкиллаштириш асослари; 
- меҳнат қонунчилиги асослари; 
- меҳнатни муҳофаза қилиш, техник хавфсизлик, ишлаб чиқариш тартиби ва ёнғиндан 
сақланиш. 
Лавозим мажбуриятлари 
Масъул котиб таҳририят ишини режалаштириш, газета чиқариш жараёнини сифатли 
материаллар тайёрлаб ўз вақтида чоп этишни назорат қилади; 


71 
- материалларни саралаб, саҳифаларга ва рукнларга ажратади, тайёр ҳолатдаги 
материалларни саҳифаловчига топширади; 
- газетанинг барча бўлимлари томонидан режалаштирилган материалларни кечикмай 
сифатли ҳолатда топширилишига бошчилик қилади ва назорат қилиб боради; 
- газетанинг оригинал макетини тайёрлашга бошчилик қилади; 
- оригинал материаллар устида ишлаш, бўлим бошлиқлари (мухбирлар) билан 
газетанинг келгуси сонини тайёрлайди; 
- газетага реклама ва эълонлар жойлаштириш, уларнинг матнларини тайёрлашга
бошчилик қилади; 
- таҳририят ходимлари учун касбий ўқув-амалий машғулотларини ташкиллаштиради;
- газета сонининг сифатли чиқишини таъминлайди, муаллифларга қалам ҳақини 
ёзади
31

Мусаҳҳиҳ таҳририятда техник ходимлар сирасига киради. Мусаҳҳиҳ лавозимига олий 
маълумотга эга бўлган мутахассис тайинланади. 
Мусаҳҳиҳ билиши керак бўлган жиҳатлар: 
- таҳририят иш асослари; 
- корректура белгилари қўйилган ҳолда қўлёзмаларни ишлаб чиқаришга тайёрлаш; 
- ўзбек тилининг грамматика ва стилистикасини пухта билиш; 
- қўлёзмаларни ўқиш ва хатоларни тузатиш техникаси
- теришнинг техник қоидалари; 
- терминология бўйича давлат стандартларига амал қилиш; 
- матнни муаллиф иштирокида қисқартириш; 
- босмахонадаги ишлаб чиқариш технологияси асослари; 
- меҳнат ва бошқарув меҳнат ва иқтисодий асослари; 
- Меҳнат қонунчилиги асослари; 
- Меҳнат муҳофазаси қоидалари ва нормалари. 
Мусаҳҳиҳ таҳририятдаги масъул котибга ҳисобот беради. Мусаҳҳиҳ ишга келмай қолса ёки 
бирор узрли сабаб бўлса унинг вазифасини бажариш учун масъул тайинланади32. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling