Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Мавзули репортажда журналист томонидан ишлаб чиқилган муайян мавзу асос қилиб 
олинади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёш оилаларни моддий ва 
маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси бўйича репортаж 
тайёрлаш мумкин. Бунда репортёр ёш оилаларнинг яшаш тарзи, шароитларини ўрганади, 
кузатади, уларнинг кайфияти, қарорга бўлган муносабатларини очиб беради. Шу билан бирга 
тўғридан-тўғри нутқдан, қисқа диалоглардан ҳам фойдаланилади. Репортажларнинг ҳажми –
100 сатрдан кам бўлмаслиги керак. 
Замонавий матбуот нашрларида муаммоли репортажлар кам учрайди. Мавзули репортажлар 
ҳам кўп эмас. Ахборот жанри сифатида эътироф этилаётган воқебанд репортажнинг янгилик 
хусусияти «Халқ сўзи», «Ўзбекистон овози», «Правда Востока», «Тошкент оқшоми» 
газеталарда чоп этилиши ўзини оқлар, аммо ҳафтада бир марта ёки икки-уч марта чиқадиган 
газеталарда репортажнинг ахборотни тезкор етказиш функциясига путур етмайдими, деган 
савол пайдо бўлади. Балки айнан шу жиҳат сўнгги пайтларда репортаж жанридаги чиқишлар 


25 
камайиб кетаётганига сабаб бўлаётгандир, деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Чиндан ҳам воқебанд 
репортажда тезкорлик муҳим аҳамият касб этади. Аммо муаммоли, мавзули репортажларда 
ахборотлар дарров эскирмайди. Чунки уларда жамоатчиликка маълум бўлмаган муайян мавзу 
ёки муаммога тааллуқли янги ахборотлар берилади.
Репортаж ёзиш техникаси ҳақида гап кетганда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш 
лозим: 
1. Репортаж ёзиш техникасини яхши ўзлаштириш — журналистлар репортаж тайёрлаш 
билан боғлиқ назарий билимларни билишлари ва ёзиш техникаси ҳақида максимал 
тасаввурга эга бўлиши лозим; 
2. Кузатиш қобилиятини ривожлантириш — репортаж тайёрловчи журналистларда 
кузатиш қобилияти яхши ривожланган бўлиши керак. Биргина мисол, репортёрлар 
ахборотнинг аксарият қисмини кузатув натижасида эмас, балки эшитган ёки ўқиган 
хабарлари асосида тайёрлайдилар. Кўпинча, матбуот хизматлари томонидан тайёрланган 
«пресс-релиз» ларнинг ўзи ҳам репортаж (айниқса теле-, радиорепортаж)нинг асосини 
ташкил қилмоқда. Аммо бу нотўғри, чунки журналистнинг ўзи воқеани ўз кўзи билан 
кўриши, жараённи кузатиши ва шу асосда материал тайёрлаши лозим;
3. Репортажга мавзу танлай билиш
4. Воқеанинг мазмун-моҳияти, йўналишини тўғри тушуниш. Масалан, янги мактаб 
очилиши ҳақида репортаж тайёрланаётганда, асосий эътибор тадбирга қаратилади. 
Ваҳоланки, нима учун айнан шу ҳудудда мактаб қурилгани, бу ердаги демографик 
вазият, таълим ёки ижтимоий аҳвол хусусида тегишли шахслардан интервью олиш 
репортёрнинг ҳар доим ҳам хаёлига келавермайди. Аммо ана шу жиҳатларга эътибор 
қаратилса, репортаж қизиқарли ва мазмунли чиқади. 
5. Журналист аниқликка эътибор бериши лозим. Репортёр кўпинча асосий воқеага 
эътиборни қаратиб, ундаги айрим деталларга жиддий аҳамият бермайди. Натижада, 
далилларни баён этиш жараёнида ноаниқликка йўл қўяди. Бу эса журналистларга 
нисбатан ишончни сусайтиради. 
6. Ахборотни биринчи манбадан олишга интилиш ва айни пайтда бошқа манбаларни 
ҳам ҳисобга олиш зарур, яъни тадбир ташкилотчиси фикр-мулоҳазалари билан чекланиб 
қолмасдан, бошқа иштирокчилардан ҳам ахборот олиш мақсадга мувофиқдир; 
7. Воқеанинг асосий деталларига нисбатан сезгирлик жуда муҳим. Кўпинча катта 
тажрибага эга журналистлар ҳам содир бўлган воқеанинг айрим деталларига эътибор 
қаратмайдилар. Натижада бир томонлама, кўпгина ҳолатларда мақтов бўёқлари 
бўрттирилган репортаж яратилади.
8. Репортажда муаллиф иштироки муҳим эмас, деган фикрдан қочиш керак. Муаллиф 
иштироки воқеани ишончли ва таъсирчан чиқишини таъминлайди.
Босма ОАВ репортажларида воқеа-ҳодисалар, атроф-муҳит манзараси, одамларнинг 
кайфияти ва ҳоказо жиҳатлар асосан сўз воситасида ифода этилади. Шу боис газета-
журналларда фаолият юритадиган ва репортаж тайёрлайдиган журналист зиммасига катта 
масъулият юкланади.
Репортаж орқали «ҳаётнинг бир парчасини» кўрсатиш у ҳақда ўқувчига имкон қадар тўғри, 
холис ахборот бериш аҳолининг журналистикага бўлган ишончини орттиришга хизмат қилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling