Биринчи қисм


Таҳририятда бизнес-режалаштириш


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Таҳририятда бизнес-режалаштириш 
Таҳририятнинг молиявий сиёсати таҳририят менежментининг асоси сифатида фаолиятнинг 
бизнес-режасини ишлаб чиқиш жараёнида амалга оширилади. 
Бизнес-режа маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг мақсадларини ва ташкил этилишини
уни бозорда сотиш йўлларини, ташкилот раҳбариятининг молиявий сиёсатини, фойда олиш 
ҳамда уни ишлатиш усуллари ва йўллари акс этган ҳужжатдир. Бозор иқтисодиёти 


67 
шароитида замонавий корхона ва ташкилотлар аниқ бизнес-режасисиз фаолият олиб 
бориши мумкин эмас. Бу фикр, шу жумладан, газета таҳририятига ҳам тааллуқли. 
Ташкилотнинг барча бўлим ва бўлинмаларида ишлаб чиқариш ва молия интизомини 
мустаҳкамлашда бизнес-режанинг ўрни катта. У жамоани самарали бошқариш ва унинг 
фаолиятининг юқори натижа беришини таъминлаш воситаси сифатида намоён бўлади. 
Бизнес-режа таҳририятнинг бутун молиявий фаолиятини режалаштиришнинг асоси бўлиб 
ҳисобланади. Уни навбатдаги молия йили (ёки иккинчи ярим йил) учун ишлаб чиқишади. 
Шунингдек, у узоқ муддатли ҳам бўлиши мумкин. Уни тайёрлаш таҳририятнинг молиявий 
менежери зиммасида бўлиб, уни муҳокама этиш ва тасдиқлашда бош менежер ҳамда бош 
муҳаррир иштирок этишади. Бизнес-режада таҳририятнинг барча харажат ва даромадлари
фаолиятининг молиявий натижалари, бозор талаблари акс эттирилади.
Бизнес-режа белгиланган, маълум бир меъёрларга бўйсунувчи тартибда ишлаб чиқилади. 
Унинг асоси типидан қатъи назар ўзгармас бўлади. 
Таҳририят ижодий бўлинмалари ва уларнинг ходимлари ишини бизнес-режалаштириш 
тижорат бўлимларига нисбатан қийин кечиши аниқ. Бунга эришиш учун журналистларда 
иқтисодий фикрлаш кўникмаларини, фаолиятга бизнес-режалаштиришни жорий этиш ва 
уни бажариш уларнинг манфаатларига мос келишини тушуниш маданиятини
шакллантириш зарур бўлади.
Иккинчи боб 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling