Биринчи қисм
Таҳририятнинг тираж сиёсати
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Журналистика кулланма
Таҳририятнинг тираж сиёсати. Газета тиражини сотишдан олинадиган даромад
мамлакатимизнинг аксарият газеталари учун узоқ йиллар давомида асосий даромад манбаи бўлиб келган. Соҳада бозор иқтисодиёти талаблари қарор топа бошлагач, вазият ўзгарди. Энди газета фақатгина тиражни сотишдан олинадиган даромад билан кун кўролмайди. Аммо даромаднинг бу манбаи ўз аҳамиятини тўлиқ йўқотди, деб айтиш нотўғри бўлар эди. 64 Туман ва шаҳар миқёсидаги кичик тиражли газеталарда у ҳали ҳам асосий даромад манбаи бўлиб турибди. Чунки уларда даромад олишнинг бошқа манбаларидан самарали фойдаланиш имконияти маълум сабабларга кўра чекланган. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим: ҳар қандай газета учун мазкур манбадан етарлича даромад олиш унинг менежерлари томонидан тўғри тираж сиёсати олиб борилишига боғлиқ бўлади. Тираж сиёсати деганда газета тиражининг энг мақбул миқдорини ва таркибини аниқлаш, бир дона газетанинг маъқул нархини белгилаш, унинг тарқалиш ҳудудларини аниқлаб олиш кабилар тушунилади. Газета тиражининг энг мақбул миқдори деганда, уни сотишда таҳририятга энг кўп даромад келтирадиган миқдор тушинилади. Бунинг учун даставвал газетани нашрга тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплашга етадиган тиражда чоп этиб сотилади. Бу ўринда ҳали фойда ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Фақатгина тиражни кўпайтириб фойда олиш мумкин. Аммо масаланинг иккинчи томони шундаки, тираж ошиши билан қоғоз, босмахона харажатлари билан боғлиқ чиқимлар миқдори ҳам ортади. Газетанинг харажатлардан ошиқча даромад келтираётган энг юқори миқдори мақбул тираж ҳисобланади. Тиражни янада ошириш эса даромаднинг камайишига олиб келади. Фақат бошқа манбалардан олинаётган даромадлар ҳисобига бу харажатларни қоплаб, тиражни ошириб бориш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунига асосан таҳририят газетанинг ҳар бир сонида унинг тиражини кўрсатиши шарт. Аммо баъзи нашрлар реклама берувчиларни кўпроқ жалб этиш ва шу орқали олинаётган даромадларини кўпайтириш илинжида чиқиш манбаларида тиражни амалдагидан ошириб кўрсатишади. Бундай хатти-ҳаракатлар қонунчиликка зид бўлиб, таҳририятга нисбатан газета чиқариш ҳуқуқидан маҳрум этишгача бўлган чоралар кўрилишига олиб келиши мумкин. Таҳририят тираж сиёсатида тиражнинг таркиби ҳам муҳим роль ўйнайди. Аксарият газеталарда у икки таркибий қисмдан иборат бўлади: обуна тиражи ва сотувга чиқариладиган тираж. Таҳририятнинг тираж сиёсатини унинг нарх сиёсатидан айрича тасаввур этиб бўлмайди. Менежер газетанинг обунадаги ва нақд сотувдаги энг маъқул нархини аниқлаб бериши лозим. Бу жараёнда кўплаб факторларни эътиборга олиш керак бўлади. Жумладан, газетанинг битта сонини чоп этиш билан боғлиқ барча, хусусан, қоғоз ва босмахона харажатлари ҳисобга олинади. Айнан шу харажатлар газета нархини белгилашда асосий вазифани бажаради. Иккинчи фактор газетага бўлган талабдир. Унинг ортиб бориши ёки аксинча камайиши нархни ўзгартириб туришга мажбур этади. Учинчиси, газета ўқувчисининг харид имкониятидир. Яъни у газетага обуна бўлишга ёки ҳар сафар харид қилиб ўқишга пул сарфлай олишга қанчалик қодирлиги. Мабодо, кўзда тутилаётган ўқувчиларнинг аксарият қисми унга обуна бўлиш ёхуд ҳар сафар харид қилиб ўқиш имкониятига эга бўлишмаса, таҳририят нархни пасайтиришга мажбур бўлади. Ниҳоят, рақобатчи нашрлар нархини ҳам менежерлар эътибордан қочирмасликлари керак. Бир дона газета учун кетган харажатлар аниқлаб олингач, унга таҳририят ўзи даромад олишни кутаётган устамани қўшади. Натижада газетанинг харид нархи келиб чиқади. Мазкур миқдорни бир ой, чорак, ярим йил ва йил давомида чиқадиган сонлар миқдорига кўпайтириб, таҳририятнинг обуна нархи ҳосил қилинади. Мана шу нарх “Матбуот тарқатувчи” АК, “Ўзбекистон почтаси” АЖ ёки газета тарқатиш билан шуғулланиш ваколатига эга бўлган бошқа тижорат фирмаларига маълум қилинади. Ўз навбатида улар таҳририятнинг обуна нархига ўз харажатлари билан боғлиқ устамаларни қўшиб, якуний обуна нархини чиқаришади. Аксарият ҳолларда мазкур ташкилотлар қўядиган устама обуна нархининг учдан бир қисмини, ҳатто тенг ярмини ташкил қилади. Нақд сотувга чиқариладиган газетанинг нархи ҳам худди шу кўринишда шакллантирилади. Таҳририят белгилаган нархга тарқатувчи фирма ва ташкилот, ёки хусусий шахс ўз устамасини қўшади. Бу жараёнда ўртада турган воситачилар қанча кўп бўлса, газетанинг нархи шунга мос равишда ортиб боради. Йирик нашрлар таҳририят қошида газета тарқатиш бўлимлари 65 ташкил этиш, одамлар гавжум жойларга ўз газета дўконларини ўрнатиш орқали нақд сотувдаги нархни пасайтиришга ҳаракат қилишади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling