Биринчи қисм
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Журналистика кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий принциплари 19
Бешинчи боб
Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари Бугунги кунда республикамизда ҳар бир фуқаронинг, ОАВнинг ва журналистларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар яратган асарларнинг дахлсизлигини таъминлаш ва эркин фаолият кўрсатишлари билан боғлиқ йўналишда изчил давлат сиёсати олиб борилмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда журналистика соҳасида эришилган ютуқлар қаторида журналистлик ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Оммавий ахборот воситалари фаолияти бевосита конституциявий, халқаро ҳуқуқий ва тегишли қонунчилик асослари орқали мувофиқлаштирилади. Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий принциплари 19 Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида халқаро ҳуқуқнинг субъектидир. Бу мақом мамлакатимизга айни пайтда халқаро ҳамжамиятнинг умумэътироф этилган қонун-қоидаларига риоя қилиш масъулиятини ҳам юклайди. Бинобарин, оммавий ахборот воситалари фаолиятига доир қонунларимизнинг деярли барчасида халқаро ҳуқуқ нормаларининг устуворлиги таъкидланган. ОАВ фаолиятининг халқаро ҳуқуқий асослари сифатида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар билан ахборот сиёсатига доир тузган битим ва шартномаларини келтириш мумкин. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар ахборотни излаш, олиш, тарқатиш жараёнлари ва ОАВ фаолиятини бевосита ёки билвосита тартибга солувчи дастлабки нормалар ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 19-моддасида: “Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади”, - дейилади. Мазкур масала Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда янада аниқроқ баён этилган. Чунки, ахборотларни бундай тартибда излаш, олиш, тарқатиш бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳоли саломатлиги каби қонуний муҳофазадаги субъектларга дахл қилмаслиги лозим. Шу нуқтаи назардан мазкур ҳолат Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 19-моддасида қуйидагича ўз аксини топган: “Ҳар бир инсон ўз фикрини эркин баён этиш ҳуқуқига эга, бу ҳуқуқ... турли ахборот ва ғояларни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини қамраб олади». Ушбу модданинг 2- бандида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш ўз ўрнида журналист зиммасига алоҳида мажбурият ва масъулият юклайди. Бу ҳолат табиийки, айрим чеклашлар билан боғлиқ, яъни а) шахсларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилиш; б) давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ёки маънавиятига дахл қилмаслик ва ҳ.к. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling