Биринчи вариант “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предметини аниқланг


Ички ва ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан ҳоли қилиш керак вазифаси иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг қайси тамойилига мос келади?


Download 0.59 Mb.
bet19/30
Sana20.11.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1789470
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
умумий тестлар (2)

9. Ички ва ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан ҳоли қилиш керак вазифаси иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг қайси тамойилига мос келади?
а) давлат бош ислоҳатчи тамойилига;
б) кучли ижтимоий сиёсат тамойилига;
в) қонуннинг устуворлиги тамойилига;
г) иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги тамойилига.
10. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунлар қачон қабул қилинди?
а) 2000 йил 2 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг 7-сессиясида;
б) 2001 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг 12-сессиясида;
в) 2001 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг 9-сессиясида;
г) 2002 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг 10-сессиясида.
11. Нима учун халқни, миллатни тарих билан қуроллантириш зарур? Бундан кўзланган мақсад нимадан иборат?
а) инсон учун тарихдан жудо бўлиш – ҳаётдан жудо бўлиш демакдир, шундай экан, халқни, миллатни ана шу тарих билан қуроллантириш зарур;
б) ўз тарихини билган, ундан қувват оладиган халқни, миллатни енгиб бўлмайди, шундай экан, халқни, миллатни ана шу тарих билан қуроллантириш зарур;
в) сиёсатда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам, фанда ҳам вакуум – бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак, шундай экан, халқни, миллатни тарих билан қуроллантириш зарур;
г) тарихий воқеаларни, шахслар фаолиятини изоҳлаш йўли билан одамларни асл ҳақиқатдан огоҳ этишимиз учун халқни, миллатни тарих билан қуроллантириш зарур.
12. Фарғона фожеаси нима сабабдан содир бўлди?
а) Марказ томонидан 80-йилларнинг ўрталарида уюштирилган “пахта иши”, “ўзбек иши” номи билан ўзбек халқининг энг яхши сифатларининг таҳқирланиши Фарғона аҳолиси, айниқса, ёшлари ўртасида нарозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлди;
б) Аҳоли зич яшайдиган Фарғона водийсида “Фарғонаазот”, “Фергананефтеоргсинтез” бирлашмалари, Қўқон кимё заводи, Янги Қўқон кимё комбинати ва бошқа корхоналар жойлаштирилганлиги атроф муҳит йўл қўйиб бўлмас даражада ифлосланишга олиб келди.
Бу Фарғона аҳолиси, айниқса, ёшлари ўртасида нарозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлди;
в) саноатни ривожлантиришда Ўзбекистон метрополиянинг саноат жиҳатидан ривожланган минтақаларининг пахтага бўлган ортиб борувчи эҳтиёжини таъминлашдек ярамас концепцияга қатъий амал қилиниши, Фарғона аҳолиси, айниқса, ёшлари ўртасида нарозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлди;
г) Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи, одамларнинг таъминоти, даромади ҳаддан ташқари пастлиги, ишсизлик, иш ўринларининг камлиги, ёшлар ва уларни ишга жойлаштириш масаласи эътибордан четта қолганлиги ёшлари ўртасида нарозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling