Биринчи вариант “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предметини аниқланг


Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунларидан қандай ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиши лозим эди?


Download 0.59 Mb.
bet2/30
Sana20.11.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1789470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
умумий тестлар (2)

4. Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунларидан қандай ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиши лозим эди?
а) яккаҳокимлик тизимининг иллатларини, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик услубларининг ва директив режалаштиришнинг салбий оқибатларини тугатиш, иқтисодий ва молиявий вазиятнинг барқарор бўлишини таъминлаш;
б) республика иқтисодиётининг тармоқ ва ҳудудий тузилмасини тубдан қайта қуриш, “иттифоқ ихтисослашуви” натижасида ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришда йўл қўйилган номутаносибликларни тугатиш;
в) халқ хўжалигининг хомашёга йўналтирилганлигидан мутлақо воз кечиш, иқтисодий қарамлик занжирларини парчалаб ташлаш
г) юқоридагиларнинг барчаси.
5.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасига кўра...
а) Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас;
б) жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади;
в) Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бўлиниши принципларига асосланади;
г) давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаролвонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
6. “Ғафлатда ётган халқни уйғотиш учун аввало унинг тарихини ўйғот” деган фикр кимга тегишли?
а) Туркистон жадидчилик ҳаракатининг раҳномаларидан бири ҳисобланган Мунаввар Қори Абдурашидхоновга;
б) “Зафарнома” тарихий асарининг муаллифи Шарафиддин Али Яздийга;
в) Туркистон жадидларининг раҳномаси Маҳмудхўжа Беҳбудийга;
г) христиан илоҳиётчиси Августинга.
7. Қайта қуришнинг иккинчи босқичида (1987-1990 йиллар) кун тартибига қўйилган вазифаларни аниқланг
а) илмий-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жалб этиш асосида жамиятда туб иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш ва унинг асносида инсон омилини фаоллаштириш;
б) ошкоралик ва кадрлар сиёсатини тўғри юритиш асосида совет жамиятини тўлиқ демократлаштириш;
в) илмий-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жалб этиш асосида жамиятда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни жадаллаштириш ва унинг асносида инсон омилини фаоллаштириш;
г) илмий-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жалб этиш асосида жамиятда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётни жадаллаштириш ва унинг асносида инсон омилини фаоллаштириш.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling