Биринчи вариант “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предметини аниқланг


Қайта қуриш концепциясида назарда тутилган ислоҳатлар муваффақиятсиз чиқди. Унинг сабабларини нималар билан изоҳлаш мумкин?


Download 0.53 Mb.
bet8/30
Sana22.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1794444
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
умумий тестлар (2)

7. Қайта қуриш концепциясида назарда тутилган ислоҳатлар муваффақиятсиз чиқди. Унинг сабабларини нималар билан изоҳлаш мумкин?
а) қайта қуриш концепциясида назарда тутилган ислоҳатларнинг муваффақиятсиз чиққанлигини барча даражадаги кўпгина раҳбарларнинг хизмат лавозимини суиистеъмол қилиши, ғаразли манфаатлари билан изоҳлаш мумкин;
б) иттифоқдош республикаларнинг СССР тоталитар олий доираларига тўла-тўкис тобе бўлиб қолганлиги сабабли аҳолининг рўй бераётган сиёсий воқеаларга, шу жумладан қайта қуришга ҳам лоқайдлиги кучайди, бу эса “қайта қуриш” концепциясида назарда тутилган ислоҳатларнинг муваффақиятсиз чиққишига олиб келди;
в) қайта қуриш концепциясида назарда тутилган ислоҳатларнинг муваффақиятсиз чиққанлигини марказ билан иттифоқдош республикалар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашуви билан изоҳлаш мумкин;
г) қайта қуришнинг аниқ, изчил, илмий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилган стратегия ва тактикаси ҳамда ягона дастури йўқлиги, коммунистик партия раҳбарлари (партократия) “қайта қуриш”дан манфатдор эмаслиги, “қайта қуриш” ғояси (демократия) коммунистик партия ва мустабид бошқарув усули билан келиша олмаслиги билан.
8. Мустабид совет тузуми инқирозининг асосий сабабларини аниқланг.
а) совет империяси ихтиёрий асосда эмас, балки зўравонлик, тазйиқ ўтказиш йўли билан “иттифоқ”га кирган халқларнинг хохиш-иродасига зид равишда ташкил этилган эди. Бундай “иттифоқ”нинг инқирозга юзтубан кетиши муқаррар эди;
б) совет империяси бутун-бутун халқларнинг миллий манфаатларини поймол қилди, раҳбарлик вазифаси марказ қўлида жамланди, чекка ҳудудлар билан муносабатлар марказга мутлақ бўйсунган ҳолда амалга оширилди, миллий масаланинг ҳал қилинмагани соовет давлатининг инқирозини қонуний равишда олдиндан белгилаб берди;
в) СССР жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб кета олмади, жаҳон ҳамжамиятида қаршилик кўрсатиш омили бўлиб майдонга чиқди. Бу эса ўз навбатида жуда катта моддий-молиявий ва ҳарбий чиқимларни талаб қиларди, мустабид тузум эса мазкур чиқимларга бардош бераолмади;
г) юқоридагиларнинг барчаси

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling